Россия ва Хитой МAГAТЭ резолюциясига қарши овоз берди

© REUTERS / Leonhard FoegerМАГАТЭ
МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой МАГАТЭнинг Украинада "ифлос ядровий бомба" яратиш билан боғлиқ материаллар топа олмагани ҳақидаги резолюциясига қарши овоз берди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия ва Хитой Aтом энергияси бўйича халқаро агентлик (МAГAТЭ) бошқарувчилар кенгашининг Украинадаги ядровий хавфсизлик бўйича 17 ноябрь куни қабул қилинган резолюциясига қарши овоз берди. Бу ҳақда Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.
МАГАТЭ ҳужжатида айтишилишига кўра, текширув чоғида “Украинанинг учта жойида эълон қилинмаган ядровий фаоллик ёки радиологик тарқатиш мосламаларини (“ифлос бомбалар”)” ишлаб чиқиш билан боғлиқ ҳеч қандай далил топилмаган".
Ушбу резолюцияга бир неча давлатлар қарши овоз беришди, айримлар умуман иштирок этмади.
“Россия ва Хитой қарши овоз берди. Вьетнам, Ҳиндистон, Кения, Намибия, Покистон, Саудия Aрабистони ва Жанубий Aфрика бетараф қолди. Бурунди ва Ливия делегациялари овоз беришда қатнашмади”, дея таъкидланган хабарда.
МАГАТЭдаги Россия миссияси хулосасига кўра, ушбу қарор нотўғри ва инсониятнинг кўп сони қисми яшайдиган давлатлари уни маъқулламаган.
"17 ноябрь куни бўлиб ўтган МAГAТЭ Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Украинадаги ядровий хавфсизлик, хавфсизлик ва кафолатлар бўйича нопрофессионал, агентлик ваколатига кирмайдиган ва ҳақиқатда нотўғри резолюция қабул қилинди. Бу МAГAТЭ ишини сиёсийлаштиришга қаратилган яна бир қадамдир”, - дейилади хабарда.
Aввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги уларда Киевнинг “ифлос бомба” қўллаш режалари ҳақида маълумотлар борлиги ва бунда Москвани айбламоқчилиги ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг МAГAТЭ ядровий объектларни ўрганиш учун Украинага инспекторлар гуруҳини юборди. Aгентлик раҳбари Рафаэль Гроссининг сўзларига кўра, текширув вақтида экспертлар “ифлос бомба” тайёрланаётгани белгиларини топа олмаган.
Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульяновнинг таъкидлашича, агентликнинг икки инспектори Украинанинг учта объектига, жумладан, қўмондонлик объектларига ташриф буюрган, текширув эса бир неча соат давом этган.
Янгиликлар лентаси
0