Россия MH17 фожиаси бўйича Гаага суди қарорини тан олмади

© Sputnik / Наталья СеливерстоваЗдание Министерства иностранных дел РФ в Москве.
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ Малайзия Боинги фожиаси борасидаги суд ва тергов ишлари ахолатдан холи ва бошидан охиригача сиёсий буюртма бўлганини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Москва Гаага судининг малайзиянинг MH17 парвози фожиаси юзасидан қабул қилган қарорини сиёсий буюртма асосида қабул қилинган деб ҳисоблайди. Бу ҳақида РИА Новости Россия Ташқи ишлар вазирлигига асосан хабар қилмоқда.
“Жараённинг бориши ҳам, натижалари ҳам Гаага ва унинг ҳамкорлари томонидан Россиянинг фожиага алоқадорлиги ҳақидаги версияни мустаҳкамлаш йўлидаги сиёсий буюртмасига асосида бўлганини кўрсатади”, - дейилади баёнотда.
Россия ТИВ таъкидлашича, Россия Федерацияси бу жараёнда тараф ҳисобланмайди, шунга қарамай, Нидерландия прокуратураси ишни бошқача тақдим этишга ҳар томонлама ҳаракат қилди.
“Судга қўшимча статист вазифаси юклатилди, унинг вазифаси тегишли далиллар базасини айблов ҳукмига мослаштириш ва унга зид бўлган фактларни эътиборсиз қолдириш эди. Кўриб турганимиздек, голландиялик Фемида ўз вазифасини уддалади”, - дея таъкидлади вазирлик.
РФ ТИВ бутун жараён давомида суд ишнинг сиёсий мотивлар аралаштирилган якунига боғланиб қолган нидерландиялик сиёсатчилар, прокуратура ва оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мисли кўрилмаган босим остида бўлганини, бундай шароитларда холислик ва бетарафлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.
“Биз Гаага округ суди холис адолат тамойилларини жорий сиёсий вазият фойдасига эътибордан четда қолдириб, бу билан Нидерландиянинг бутун суд тизими обрў-эътиборига жиддий зарар келтирганидан чуқур афсусдамиз”, - дея қўшимча қилди вазирлик.
Пайшанба куни суд россияликлар Игор Гиркин, Сергей Дубинский ва украиналик Леонид Харченкони 2014 йилда Украина шарқида MH17 рейсини уриб тушириш ва унинг 298 йўловчисини ўлдиришда айбдор деб топди ва сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шу билан бирга, Гаага округ суди тўртинчи айбланувчи россиялик Олег Пулатовни айбсиз деб топди ва прокуратуранинг уни қамоққа олиш ҳақидаги талабини рад этди. Пулатов компенсация талаблари бўйича жавобгарликдан озод этилди. Қолганлари, Голландия суди қарорига кўра, қурбонларнинг оилаларига жами 16 миллион евро тўлашлари керак бўлади.
Суд ҳукм чиқариш жараёнида МН17 рейсини уриб туширишда “Бук” ҳаво мудофаа тизимидан фойдаланилганини тўғридан-тўғри Россияга боғламади, фақатгина ўша пайтда Россия ДХР устидан назорат ўрнатган деган фикрни билдирди.
Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаровнинг РИА Новостига айтишича, Гаага судининг MH17 бўйича қарори кутилганидек бўлган, Россия Федерацияси учун юридик жиҳатдан аҳамиятсиз. “Ягона Россия” партиясидан Дума аъзоси Олег Морозов суд нохолис ва буларнинг барчаси “ахборот провокацияси” деган фикрни билдирди.
Ўз навбатида, Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий РИА Новости агентлигига бу сиёсийлашган қарорга рози бўлиш мумкин эмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, россиялик мутахассисларга қўшма тергов гуруҳи билан ишлашга рухсат берилмаган, айблов томони эса салмоқли далиллар келтирмаган.
2020 йил 9 март куни Нидерландияда MH17 рейсини уриб тушириш бўйича суд жараёни бошланганди. Прокурорлар тўрт нафар айбланувчини ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.
Malaysian Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти 2014 йил 17 июлда Донецк осмонида ҳалокатга учраганди. Бортдаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Киев дарҳол самолёт ҳалокатида Донбассдаги мухолифатни айблади, бироқ улар бундай баландликдаги самолётни уриб туширадиган восита йўқлигини айтишди.
РФ бош прокурори ўринбосари Николай Винниченконинг РИА Новостига маълум қилишича, Россия томони Нидерландияга нафақат Россиянинг радар маълумотларини, балки Boeing уриб туширилган “Бук” зенит-ракета мажмуаси ракетаси Украинага тегишли эканлиги ва у Киев томонидан назорат қилинадиган ҳудуддан учирилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топширган, аммо терговчилар бу маълумотни эътиборсиз қолдиришни афзал билган.
Шу билан бирга, суд мажлисининг биринчи кунида айблов Россия прокуратураси маълумотларини олганини ва ўрганаётганини тан олган. Текширув Нидерландия Бош прокуратураси раҳбарлигидаги қўшма тергов гуруҳи (ҚТГ) томонидан Россия иштирокисиз ўтказилди. Терговнинг таъкидлашича, Boeing РФ Қуролли Кучларининг Курск шаҳридаги 53-зенит-ракета бригадасига тегишли бўлган “Бук” зенит-ракета мажмуасидан мухолифат назоратидаги ҳудуддан уриб туширилган.
Давлат айбловининг хулосалари фақат аноним гувоҳларнинг кўрсатмалари асосланган. Иш бўйича россиялик айбланувчи Пулатовнинг адвокати бу уларнинг кўрсатмаларининг ишончлилигини баҳолашни қийинлаштирганини айтди, бироқ Нидерландия прокуратураси хавфсизлик нуқтаи назаридан анонимлик зарурлигини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги бошиданоқ РФнинг Boeing ҳалокатига алоқадорлиги ҳақидаги айбловлар асоссиз ва афсусланарли эканлигини, тергов холис ва бирёқлама эканлигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0