Республика сардорлар форумига старт берилди - фото

Oбуна бўлиш
Форумда жами 112 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда 14 нафар ҳудудий бошқармадан ёшлар билан ишлаш бўйича масъул вакиллар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўқувчилар орасида II республика Сардорлар форумига старт берилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Мазкур форум Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 2022-2023-ўқув йилида фаолият олиб борадиган Сардорлар Кенгаши аъзолари фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, улар орасида экологик маданиятни шакллантириш, табиатни асраб-авайлашга қаратилган ишларни ривожлантириш ҳам назарда тутилган.
Форумда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 8 нафардан жами 112 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда 14 нафар ҳудудий бошқармадан ёшлар билан ишлаш бўйича масъул вакиллар иштирок этмоқда.
Улардан 14 нафари республика сардорлари, 408 086 нафари “Камалак” ва “Иттифоқ” синф сардорлари, 2 912 нафари туман-шаҳар сардорлари, 123 110 нафари мактаб сардорлари ҳамда 196 нафари ҳудудий сардорларни ташкил этади.
© Халқ таълими вазирлиги
Республика Сардорлар форуми - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Халқ таълими вазирлиги
Республика Сардорлар форуми - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Халқ таълими вазирлиги
Республика Сардорлар форуми - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0