https://sputniknews.uz/20221118/qirgiziston-parlamenti-ozbekiston-bilan-chegara-kelishuvini-ratifikatsiya-qildi-30076138.html
Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара келишувини ратификация қилди
Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара келишувини ратификация қилди
Sputnik Ўзбекистон
Жогорку Кенеш депутатлари сув омбори ва чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги келишувларни қабул қилди. 18.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-18T11:02+0500
2022-11-18T11:02+0500
2022-11-18T11:02+0500
жамият
ўзбекистон
қирғизистон
чегара
ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият
шартнома
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30050662_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ba365123eb1c4a3ef5256301b903bcab.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Кеча, 17 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари Ўзбекистон билан баҳсли бўлиб қолаётган давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.Қирғиз парламенти депутатлари, шунингдек, Кампиробод (Андижон) сув омборини Ўзбекистонга бериш бўйича келишувни ҳам кўриб чиқди.Сув омбори бўйича келишувни ратификация қилишга 65 нафар депутат рози, 18 нафари қарши бўлди. Шу тариқа ҳар икки ҳужжат қабул қилинди.Кампиробод сув омбори (Ўзбекистонда Андижон деб аталади) Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегара ҳудудида жойлашган. Икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасига кўра, сув омборини сув ресурсларини биргаликда тақсимлаш қоидаларини сақлаб қолган ҳолда 19 минг гектар баҳсли ҳудудлар эвазига Ўзбекистонга ўтказиш режалаштирилган. Қирғизистонда Кампиробод сув омборидан воз кечмаслик талаби билан бир қанча акция ва митинглар ўтказилди.Шу ўринда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар қарийб ўн йиллик сезиларли совуқликдан сўнг 2017 йилда фаоллашди. Ўша йили томонлар давлат чегараси тўғрисида муваққат шартнома имзоладилар, унга кўра икки давлат тарихида биринчи марта давлат чегараси чизиғининг қарийб 85 фоизи белгиланди. 2017 йил октябрь ойида ҳужжат кучга кирди. 2022 йилнинг ноябрида томонлар делимитация ва демаркация жараёнини якунлашга келишиб олдилар.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30050662_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d886b6e40020d6556674efb9a9a52e3a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, чегара, ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият, шартнома
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, чегара, ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият, шартнома
Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара келишувини ратификация қилди
Жогорку Кенеш депутатлари сув омбори ва чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги келишувларни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Кеча, 17 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари Ўзбекистон билан баҳсли бўлиб қолаётган давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири
хабар берди.
Депутатлар бирданига учта ўқишда овоз беришди. Битимни ратификация қилиш учун 64 депутат ёқлаб, 19 киши қарши овоз берди.
Қирғиз парламенти депутатлари, шунингдек, Кампиробод (Андижон) сув омборини Ўзбекистонга бериш бўйича келишувни ҳам кўриб
чиқди.
Сув омбори бўйича келишувни ратификация қилишга 65 нафар депутат рози, 18 нафари қарши бўлди. Шу тариқа ҳар икки ҳужжат қабул қилинди.
Кампиробод сув омбори (Ўзбекистонда Андижон деб аталади) Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегара ҳудудида жойлашган. Икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасига кўра, сув омборини сув ресурсларини биргаликда тақсимлаш қоидаларини сақлаб қолган ҳолда 19 минг гектар баҳсли ҳудудлар эвазига Ўзбекистонга ўтказиш режалаштирилган. Қирғизистонда Кампиробод сув омборидан воз кечмаслик талаби билан бир қанча акция ва митинглар ўтказилди.
Шу ўринда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар қарийб ўн йиллик сезиларли совуқликдан сўнг 2017 йилда фаоллашди. Ўша йили томонлар давлат чегараси тўғрисида муваққат шартнома имзоладилар, унга кўра икки давлат тарихида биринчи марта давлат чегараси чизиғининг қарийб 85 фоизи белгиланди. 2017 йил октябрь ойида ҳужжат кучга кирди. 2022 йилнинг ноябрида томонлар делимитация ва демаркация жараёнини якунлашга келишиб олдилар.