Путин ва Эрдоған Туркияда йирик газ хаби яратиш масаласини муҳокама қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Президентлар йирик лойиҳани амалга ошириш борасида фикр алмашди
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали суҳбатда Туркияда йирик газ хаби яратиш ташаббусини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларнинг ижобий динамикаси, тизимли равишда муҳим қўшма лойиҳалар, жумладан, атом энергетикаси соҳасида ҳам илгари сурилаётгани қайд этилди. Россия президенти октябрь ойида таклиф қилган ва Ражаб Тоййиб Эрдоған қўллаб-қувватлаган Туркияда йирик газ хабини ташкил этиш ташаббусини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади Кремль хабарида.

Аввалроқ Путин ва Эрдоған Туркияда газ хабини ташкил этиш режасини батафсил ва тезкорлик билан ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди, бу орқали, хусусан, Россия Федерацияси газ транзитини “Шимолий оқим”дан Қора денгиз минтақаси ва Туркияга ўтказиши мумкин. Эрдоған Европа Россия газини Туркия орқали олади, деб ҳисоблаяпти.
Туркия энергетика вазири Фотиҳ Дўнмез РФ президенти томонидан Туркияда ташкил этиш таклиф қилинган газ тақсимлаш маркази мамлакатнинг Европа қисмидаги Фракияда жойлаштирилишини маълум қилди.
Маълумот учун, Туркияда истеъмол қилинадиган газнинг қарийб 44 фоизини Россия етказиб беради.
Янгиликлар лентаси
0