Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали қандай ўтди – видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Туркменистана
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан фестиваль иштирокчиларига табрик йўлланди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Туркманистонда ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали бўлиб ўтди.
Байрам Туркманистоннинг етакчи маданият марказларидан бири бўлган Дашовуз шаҳрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан фестиваль иштирокчиларига табрик йўлланди. Мурожаатномада у мазкур тадбир яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳимлигини таъкидлади.
Тадбир доирасида санъат усталарининг қўшма концерти, ижодий учрашувлар, икки мамлакат халқларининг декоратив-амалий санъати кўргазмалари, саҳна асарлари ва фильмлар намойиши бўлиб ўтди.
Aввалроқ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов бўлажак тадбир икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашига ишонч билдириб, масъул шахсларга фестивални юқори савияда ташкил этишни таъминлашни топширган эди.
Янгиликлар лентаси
0