Ўзбек таэквондоси тарихида илк бор Светлана Осипова аёллар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди

© Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Светлана Осипова
Светлана Осипова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Финалда исроиллик Дана Арзанга қарши чемпионлик учун даянга чиққан Светлана 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Таэквондо бўйича Мексикада ўтаётган Жаҳон чемпионатида Светлана Осипова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабар берди.
Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Светлана Осипова барча рақибларни мағлуб этди ва Жаҳон чемпионига айланди.
Дастлаб АҚШ вакиласи устидан ғалаба қозонган Осипова чорак финалда Марокаш, ярим финалда австриялик рақибаларини ҳам мағлубиятга учратди.
“Ўзбек таэквондоси тарихида бугунги кунгача ҳеч ким аёллар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлмаганди!”, дейилади хабарда
Финалда исроиллик Дана Арзанга қарши чемпионлик учун даянга чиққан Светлана 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон спортчилари Никита Рафалович (-87 кг) ҳамда Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медалларига эга чиқишганди.
Янгиликлар лентаси
0