Надежда Преподобная: Россия ва Ўзбекистон - санъат дурдоналари хазинаси

© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России.
В Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Форумнинг биринчи кунида Санкт-Петербург давлат кино ва телевидение институти Ўзбекистон Республикаси Давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия музей ходимларининг анжумани бўлиб ўтмоқда. Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган анжуман 18—19 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Очилиш маросимида Россия Федерацияси Маданият вазирининг ўринбосари Надежда Преподобная сўзга чиқди.
“Россия ва Ўзбекистон - санъат дурдоналари, қадимий ёдгорликлар ва ноёб меъморий ёдгорликлар хазинаси. Ишончим комилки, музей ходимларининг биринчи конференцияси профессионал тажриба алмашиш ва мавжуд ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имконини беради. Умид қиламанки, келгуси йилда Туладаги иккинчи конференцияда учрашамиз”, деди у.
Тадбирда икки мамлакат давлат музейлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Aнжуман доирасида иштирокчилар Ўзбекистон ва Россияда музей соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритади, ўз тажрибалари билан ўртоқлашади, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади.
Aнжуман бир кун аввал бошланган маданият соҳасида таълим бўйича Россия-Ўзбекистон форумининг давоми бўлди.
Форум доирасида ижодий маҳорат дарслари, кўргазма, ялпи муҳокама ва Россия минтақаларининг маданий салоҳияти тақдимоти ўтказилади.
Форумнинг биринчи кунида Санкт-Петербург давлат кино ва телевидение институти Ўзбекистон Республикаси Давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Янгиликлар лентаси
0