https://sputniknews.uz/20221118/gematologiya-kasalliklarini-davolash-uslublari-har-ikki-yilda-yangilanadi-30079352.html
Гематология касалликларини даволаш услублари ҳар икки йилда янгиланади
Гематология касалликларини даволаш услублари ҳар икки йилда янгиланади
Sputnik Ўзбекистон
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб операцияларни амалга ошириш учун хориждан мутахассислар чақирилади. 18.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-18T13:58+0500
2022-11-18T13:58+0500
2022-11-18T13:58+0500
жамият
соғлиқ
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/759/32/7593272_34:143:746:544_1920x0_80_0_0_89f4c3fcdd129c49ad481ad870dec4cb.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Энди ҳар икки йилда гематология, онкогематология йўналишларида ташхислаш ва даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 ноябрь куни қабул қилинган “Онкогематологик, онкологик, бирламчи иммунодефицит ва даволаш қийин бўлган ҳамда қон тизими касалликларини даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.Қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда:Илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳар икки йилда гематология, онкогематология йўналишларида ташхислаш ва даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилади.Шунингдек, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассислар республикага жалб қилинади.Лейкоз, миелома, лимфома, апластик ва туғма гемолитик анемия касалликларига чалинган беморларда аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун мўлжалланган асептик шароитга эга қўшимча иккита беш қаватли биноларни марказлар ҳудудида қуриш ҳам назарда тутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 27 май куни Ўзбекистон Президентининг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиши назарда тутилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/759/32/7593272_0:0:883:662_1920x0_80_0_0_ff8495d87ff11b9aa647ba45887ef398.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), янги қарор
жамият, соғлиқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), янги қарор
Гематология касалликларини даволаш услублари ҳар икки йилда янгиланади
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб операцияларни амалга ошириш учун хориждан мутахассислар чақирилади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Энди ҳар икки йилда гематология, онкогематология йўналишларида ташхислаш ва даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 ноябрь куни қабул қилинган “Онкогематологик, онкологик, бирламчи иммунодефицит ва даволаш қийин бўлган ҳамда қон тизими касалликларини даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда:
онкология ва клиник иммунологияси марказларида даволанаётган ҳар бир беморнинг касаллик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларни даволаш режаси бўйича ҳар бир марказ учун алоҳида “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш;
туман (шаҳар)лар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳамда вилоят кўп тармоқли болалар марказларида оммавий скрининг усулида онкогематологик, онкологик ва бирламчи иммунодефицит ҳамда қон тизими касалликларини эрта аниқлаш бўйича мақсадли текширувлар ўтказиш тартиби, мезонлари ва беморларни соҳа мутахассисларига йўналтириш тартибини тасдиқлаш топширилди.
Илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳар икки йилда гематология, онкогематология йўналишларида ташхислаш ва даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилади.
Шунингдек, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассислар республикага жалб қилинади.
Лейкоз, миелома, лимфома, апластик ва туғма гемолитик анемия касалликларига чалинган беморларда аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун мўлжалланган асептик шароитга эга қўшимча иккита беш қаватли биноларни марказлар ҳудудида қуриш ҳам назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 27 май куни Ўзбекистон Президентининг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиши назарда тутилган.