ЕИ Россиянинг 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза, архивное фото
Флаги России и Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи ноқонуний равишда Россия ҳукумати ва фуқароларига тегишли 68 миллиад евро маблағларни музлатиб қўйган.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Европа Иттифоқи Россиянинг 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди, деб ёзади Politico нашри Еврокомиссия ҳужжатига таяниб.
Ушбу маблағларнинг катта қисми Бельгияда экани маълум бўлди.
“68 миллиард евронинг 50 миллиард евроси Бельгия ҳиссасига тўғри келади”, — дейилади мақолада. Иккинчи ўринда 5,5 миллиард евролик активларини музлатиб қўйган Люксембург турибди.
Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, жами тахминан 33,8 миллиард евродан булар Россиянинг миллий захиралари, аммо аниқ миқдори номаълум.
Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтириб, Россия олтин-валюта заҳираларининг қарийб ярмини – тахминан 300 миллиард долларни музлатиб қўйди. ТИВ матбуот котиби Мария Захарова бу хатти-ҳаракатларни ўғирлик деб атади ва Европа Иттифоқи 2014 йилдан бери Россия фуқаролари ва компанияларининг мулкини музлатиш бўйича кўплаб ноқонуний ва асоссиз қарорларни қабул қилиб келаётганига эътибор қаратди.
Шу билан бирга, ЕИ блокланган Россия маблағларини мусодара қилиш ва уларни Украинани молиялаштиришга ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу мутлақо ноқонуний ҳаракатлар бўлиб, халқаро ҳуқуқ нормаларига зид. Бундай ҳаракатлар давлат ва хусусий мулкка нисбатан тажовузни англатади, бу эса дунёдаги мавжуд иқтисодий муносабатлар тизимининг асосларини бузади.
Президент Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Шунга қарамай, давлат раҳбари таъкидлаганидек, Россиянинг молиявий барқарорлигига путур етказишнинг иложи бўлмади, Европанинг ўзи эса санкциялар боши берк кўчага кириб қолди.
Янгиликлар лентаси
0