Айрим ташкилотларга дрон олиб келишга рухсат берилди

© unsplash.com/Jason BlackeyeДрон. Иллюстративное фото.
Дрон. Иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Туризм вазирлиги, ЮНЕСКО ва яна айрим ташкилотларга Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришга рухсат берилди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси 15 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжатда эслатилишича, республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.
Шу билан бирга, қуйидаги субъектлар томонидан уларни (ва бутловчи қисмларини) олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки фойдаланишга рухсат берилади:
Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ДУК;
“Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси;
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси.
Қарорга мувофиқ:
вазирлик, идоралар ва хўжалик субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ва уларнинг бутловчи қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин;
республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни республика ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан, тегишли рухсатномасиз учувчисиз учиш аппаратларни Ўзбекистонга олиб кириш ёки улардан фойдаланиш - амалдаги қонунчилик билан жиноий жавобгарлик белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0