Тошкентда "Россия-Ўзбекистон маданият соҳасида таълим" форуми бошланди

© Русский Дом в ТашкентеРоссийско-узбекский форум образования в сфере культуры
Российско-узбекский форум образования в сфере культуры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат санъат ва маданият институти ва Санкт-Петербург давлат кино ва телевидение институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Бугун 17 ноябрь куни Тошкентда Россия-Ўзбекистон маданият соҳасида таълим форуми бошланди.
Форумнинг очилиш маросимида Россия Федерацияси Маданият вазирининг ўринбосари Надежда Реверенд табрик сўзи билан чиқди.
Форум доирасида кўргазма, ижодий семинарлар ва ялпи муҳокамалар ташкил этилди, Россия Федерацияси минтақаларининг маданий салоҳияти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат санъат ва маданият институти ва Санкт-Петербург давлат кино ва телевидение институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Эртага, 18 ноябр куни Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир доирасида форум иштирокчилари Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган кўргазмага ташриф буюришади ҳамда музейчилик соҳасига оид инновацион усуллар, қўшма илмий лойиҳаларни муҳокама қиладилар.
Янгиликлар лентаси
0