Термизда божсиз савдо қилиш мумкин бўлган халқаро савдо мажмуаси очилди

© Хокимият Сурхондарьинской областиМеждународный торговый центр в Термезе
Международный торговый центр в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Термиздаги янги халқаро савдо маркази Афғонистон чегарасидан 500 метр масофада жойлашган бўлиб, у ерда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Эрон ва бошқа давлат тадбиркорлари божхона тўловларисиз чакана ва улгуржи савдо қилиши мумкин.
ТАШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Сурхондарё вилоятида Термиз туманида халқаро савдо маркази – INTERMEX мажмуаси ишга тушди. Унинг умумий майдони 26 гектарни ташкил этиб, 3036 та савдо ва ишлаб чиқариш бинолари бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Мажмуани ишга туширишдан мақсад Ўзбекистон ҳамда Афғонистон ўртасида товар ва хизматларнинг эркин алмашинуви учун қулай шароитлар яратишдан иборат.
© Хокимият Сурхондарьинской областиМеждународный торговый центр в Термезе
Международный торговый центр в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Международный торговый центр в Термезе
Ундан ташқари ушбу марказ, Покистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари билан ҳам ўзаро савдо алоқалари янада ривожлантиришга хизмат қилади.

“Ҳозирда қурилиши давом эттирилаётган ишлаб чиқариш майдони, логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шаҳобчалари, сунъий сув ҳавзаси бўлган дам олиш масканлари тез орада ишга тушади”, - деди лойиҳа бўйича масъул мутахассис Сирожиддин Ўролов.

Мажмуанинг йиллик савдо айланмаси 500 миллион доллар, хизматлар ҳажми 10 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Марказ ишга тушганидан сўнг 192 миллион долларлик экспорт қуввати пайдо бўлади.
Халқаро савдо мажмуасида банк хизматлари, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, овқатланиш ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириши мумкин.
“INTERMEXда хорижий тадбиркорлар учун 10 кунгача визасиз режим, товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг тўлиқ цикли, устахоналар, қуруқ ва музлаткичли омборлар (склад) учун кенг майдонлар, солиқ имтиёзлари, чакана савдо объектига тўлиқ эгалик ва бошқа имкониятлар яратилади.
“Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ва қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Экспорт ва импорт учун қулай шарт-шароитлар яратиш эса тадбиркорни жаҳон майдонига чиқишига туртки бўлади. Термизда очилган янги мажмуа тадбиркорлар учун халқаро савдо майдонига айланади”, - деди Ўролов.
Мажмуада, шунингдек, логистика маркази зоналари, автомобилларга хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳам ишга тушади.
© Хокимият Сурхондарьинской областиМеждународный торговый центр в Термезе
Международный торговый центр в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Международный торговый центр в Термезе
Эслатиб ўтамиз, Термиз халқаро савдо маркази президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6109-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Марказ республика жанубидаги чегара ҳудудида жойлашганлиги сабабли Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари – Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Эрон ва бошқа давлатлар билан ташқи савдо ҳажми ва жадаллигини сезиларли даражада оширади.
Бу Ўзбекистон учун ноёб лойиҳа бўлиб, умумий майдони 260 минг квадрат метр бўлган эркин савдо зонаси ҳисобланади, тадбиркорларга товарларни олиб киришда божхона тўловларисиз чакана ва улгуржи савдони амалга ошириш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0