Россиялик олимлар Марсга учиш жараёнини ўрганишга киришишди

© Depositphotos.com / SdecoretМарс во время восхода солнца
Марс во время восхода солнца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Марсга учиш тахминан бир йил давом этиши мумкин, бу эса тегишли юкга бардош бера оладиган космик кемани талаб қилади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Санкт-Петербург давлат университети олимлари магнитли қайта уланиш деб аталадиган жараённи моделлаштириш учун уч йиллик грант ютиб олишди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Грантга Хитойнинг Ҳарбин политехника университети билан ҳамкорликда эга чиқишган. Марсга учиш тахминан бир йил давом этиши мумкин, бу эса тегишли юкга бардош бера оладиган космик кемани талаб қилади.

“Буни амалга ошириш учун космик нурланишнинг келажакдаги кема ва инсон тузилмаларига таъсирини батафсил ўрганиш талаб этилади. Бунинг учун, юқори энергияли зарядланган зарраларни "яратувчи" магнитни қайта улаш жараёнини ўрганиш керак бўлади”, - дейилади хабарда.

Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида қурилаётган космик тезлаткич марказидан мақсад инсонлар учун хавфли юқори энергияли заррачалар билан тўлдирилган коинот муҳитини ўрганишдан иборат бўлади.
“Космосда ва лаборатория плазмасида магнитни қайта улаш” лойиҳаси устида ҳамкорликда иш олиб борилаётганда: хитойлик олимлар компьютер симуляцияси ва эмпирик моделлаштириш” мавзусида диаметри 6 метр ва узунлиги 10 метр бўлган улкан вакуумли силиндрсимон камерада сунъий магнитосферани яратишади.
Бу магнит майдонни ўлчаш учун ичкарига бир неча ўнлаб датчикларни жойлаштириш имконини беради, бунинг асосида физиклар камерада содир бўладиган магнит қайта уланиш жараёнларини ва тезлаштирилган заррачалар ҳосил бўлишини тақлид қилишлари мумкин.
Ушбу лойиҳада Ер магнитосферасини моделлаштириш жараёнида такомиллаштирилган усуллар Ҳарбин иншоотида олинган маълумотларга татбиқ этилади.
Янгиликлар лентаси
0