“Россия лидерлари” танловида ғолиб бўлган хорижликларга Россия фуқаролиги берилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПервый замглавы администрации президента С. Кириенко вручил паспорта финалистам конкурса "Лидеров России"
Первый замглавы администрации президента С. Кириенко вручил паспорта финалистам конкурса Лидеров России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Улар орасида Беларусь, Арманистон, Исроил, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари бор.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. “Россия лидерлари” (“Лидеры России”) халқаро танловида ғолиб бўлган чет элликларга Россия фуқаролиги берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Кремлнинг Екатерина залида бўлиб ўтган тадбирда уларга Россия паспортини Россия президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко топширган.
Танловда ғолиб чиққан 14 хорижлик Россия паспортини олган. Улар орасида Беларусь, Арманистон, Исроил, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари бор. Яқин кунларда яна тўрт нафар совриндорга Россия фуқаролиги берилади.
“Қаерда бўлмасин, ҳар бир киши ўз танловини қилади, ва мен президент топшириғи билан тақдир тақозоси билан Россия ҳудудида яшамаган кишиларга Россия фуқароси паспортини топширишдан шодман”, - деди Кириенко.
“Россия лидерлари” танлови финалчилари Россия фуқаролигини олиши баҳорда маълум бўлган эди. Танловда 150 нафар хорижлик қатнашган, улардан 70 нафари финалгача етиб келган.
“Россия лидерлари” – бу янги авлод раҳбарлари учун очиқ танлов. Бу президентнинг “Россия – имкониятлар мамлакати” платформаси лойиҳаси.
Янгиликлар лентаси
0