Қашқадарёда 4 балли зилзила кузатилди
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Ғузор тумани бўлган. У ерда 3-4 балли зилзила сезилган.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 19:40 да зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Қашқадарё вилояти Ғузор тумани. Зилзила координаталари: 38,67 градус шимолий кенглик; 66,33 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 км жанубий-ғарбда.
Унинг сезилиш кучи:
Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км.
Қамаши туманида 3 балл, 40 км.
Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км.
Қарши туманида 2-3 балл, 48 км.
Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км.
Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км.
Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км.
Нишон туманида 2 балл, 68 км.