Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун очиқ - ФВВ

© "Камчикавтойўл"Перевал "Камчик"
Перевал Камчик  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Довон йўли кеча тунги вақтда автомобиллар ҳаракати учун очилди ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Қамчиқ довонида автомобиллар ҳаракати давом этмоқда. Ҳозирда йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
“Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қамчиқ довонида қор ёғди. Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш, йўлларни қордан тозалаш ишларини бажарилган.
Янгиликлар лентаси
0