https://sputniknews.uz/20221117/poroshenko-ukraina-taqdiri-amerika-xalqining-donishmandligiga-bogliq-30068493.html
Порошенко: Украина тақдири “америка халқининг донишмандлигига” боғлиқ
Порошенко: Украина тақдири “америка халқининг донишмандлигига” боғлиқ
Sputnik Ўзбекистон
Украинанинг собиқ президенти ўз олдига Минск келишувларини бажаришни мақсадини қўймаганини ҳам тасдиқлади. 17.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-17T20:59+0500
2022-11-17T20:59+0500
2022-11-17T20:59+0500
дунёда
украина
пётр порошенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30068136_0:0:3055:1719_1920x0_80_0_0_19c4bf061a0498a6f0dfe540f67b06f0.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкороссиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Алексей Столяров (Лексус) билан суҳбатда унинг мамлакати тақдири украиналикларнинг ўзидан кўра кўпроқ америка халқининг донишмандлигига боғлиқ эканини маълум қилди.Пранкерлар Порошенкога АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол номидан қўнғироқ қилиб, суҳбатлашишган.Собиқ президентнинг фикрича, Украинадаги можаро ҳозир “аниқ тугамайди”.Шунингдек, у яна ўз олдига Минск келишувларини бажаришни мақсадини қўймаганини тасдиқлади.“Менга бу Минск келишувлари камида тўрт ярим йилга эга бўлиш, Украина Қуролли кучларини шакллантириш, Украина иқтисодиётини бунёд этиш ва Украина ҳарбийларини Шарқий Европада яхши қуролли кучлар яратиш учун НАТО билан бирга ўқитиш учун керак эди”, - дея тушунтирди собиқ давлат раҳбари.Порошенко 2014-2019 йилларда Украина президенти бўлган. 2019 йилги президент сайловида мағлубиятга учрагандан кейин Порошенко Украинада ўндан зиёд жиноий иш фигуранти бўлди. Собиқ президентни, жумладан, “Минск келишувларини имзолашда” давлатга хиёнат, ўз мавқеидан суиистеъмол қилиш, жиноят даромадларини қонунийлаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш каби жиноятларда гумон қилинмоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30068136_161:0:2892:2048_1920x0_80_0_0_8e6b6b05669c36ae7f17a81fda600934.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, пётр порошенко
дунёда, украина, пётр порошенко
Порошенко: Украина тақдири “америка халқининг донишмандлигига” боғлиқ
Украинанинг собиқ президенти ўз олдига Минск келишувларини бажаришни мақсадини қўймаганини ҳам тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкороссиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Алексей Столяров (Лексус) билан суҳбатда унинг мамлакати тақдири украиналикларнинг ўзидан кўра кўпроқ америка халқининг донишмандлигига боғлиқ эканини маълум қилди.
Пранкерлар Порошенкога АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол номидан қўнғироқ қилиб, суҳбатлашишган.
Собиқ президентнинг фикрича, Украинадаги можаро ҳозир “аниқ тугамайди”.
“Ҳозир бу Украина ва украиналикларга кам боғлиқ. Кўпроқ америка халқининг донолигига боғлиқ. Бироқ бундай вазият мени ҳам унчалик хавотирга солмайди, чунки, шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, бизни АҚШнинг ҳар икки партияси қўллаб-қувватлайди”, - деди Порошенко.
Шунингдек, у яна ўз олдига Минск келишувларини бажаришни мақсадини қўймаганини тасдиқлади.
“Менга бу Минск келишувлари камида тўрт ярим йилга эга бўлиш, Украина Қуролли кучларини шакллантириш, Украина иқтисодиётини бунёд этиш ва Украина ҳарбийларини Шарқий Европада яхши қуролли кучлар яратиш учун НАТО билан бирга ўқитиш учун керак эди”, - дея тушунтирди собиқ давлат раҳбари.
Порошенко 2014-2019 йилларда Украина президенти бўлган. 2019 йилги президент сайловида мағлубиятга учрагандан кейин Порошенко Украинада ўндан зиёд жиноий иш фигуранти бўлди. Собиқ президентни, жумладан, “Минск келишувларини имзолашда” давлатга хиёнат, ўз мавқеидан суиистеъмол қилиш, жиноят даромадларини қонунийлаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш каби жиноятларда гумон қилинмоқда.