Ўзгидромет тоғли ҳудудлардаги қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
© Sputnik / Овчинниковснежная лавина.
© Sputnik / Овчинников
Oбуна бўлиш
18-22 ноябрь кунлари республиканинг 6 та вилоятининг тоғли туманларида қор кўчиш хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. 18-22 ноябрь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин тумани
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманлари.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.