Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт турига айланди

© © Фото : пресс служба АНО "КИБЕР СТРАНА"Школьники занимаются по цифровому учебнику «Кибер Книга»
Школьники занимаются по цифровому учебнику «Кибер Книга» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналиши очилади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилди. Бу ҳақида 16 ноябрь куни президент томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатда киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Киберспортни ривожлантиришда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
профессионал спортчилар ва тренерлар, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;
республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш;
илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ва адабиётлар ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
киберспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш;
киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналиши очилади. Ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил.

2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилади.
ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатини;
ҳар йили декабрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнирини;
ҳар йили июнь ойида “Ёшлар кубоги” турнири.
“Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда биринчи ўринни қўлга киритган киберспортчилар бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
Шунингдек, киберспорт фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Қолаверса, мусобақаларда ғолиб ҳамда совриндор бўлган киберспортчилар олган пул мукофотлари ва совғалар солиққа тортилмайди.
Янгиликлар лентаси
0