НАТО давлатлари Украина сабаб ўз мудофаа кучлари захирасиз қолишидан хавотирда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишФлаг НАТО
Флаг НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
НАТО Украинага яна қурол етказиб беришдан хавотирга тушди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. НАТО давлатлари Киевга қурол-яроғ етказиб беришнинг давом этиши туфайли ўз мудофаа кучлари зарурий ҳарбий техника захираларисиз қолишидан хавотирда. Бу ҳақида РИА Новости Foreign Policy шарҳловчиларига таяниб хабар берди.
"Менимча, ҳозир ҳамма етарли даражада хавотирда", деб ёзади муаллифлар алянс мансабдоридан иқтибос келтириб.
Айтилишича, Бош котиб Йенс Столтенберг Украинага ёрдам беришда давом этиш ҳақида гапираётган бир пайтда НАТОда аъзо давлатлар захиралари Шимолий Атлантика шартномаси бўйича мудофаа мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган даражадан пастга тушиб қолса, уларни қандай қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Мақолада келтирилишича, Вашингтонда Байден маъмурияти ва НАТО иттифоқчилари яхшироқ тайёргарлик кўриш ва зарур ҳарбий техника ишлаб чиқаришни кўпайтиришлари керак бўлгани ҳақида муҳокамалар бўлмоқда.
“НАТО аслида бундай можароларни олиб боришни режалаштирмаяпти ва бу билан мен артиллерия тизимлари ва кўп сонли танк ва артиллерия снарядларидан ўта интенсив фойдаланиш билан урушларни назарда тутяпман. Биз ҳеч қачон бундай урушга тайёр эмас эдик”, дейди Америка тадбиркорлик институтининг катта илмий ходими Фредерик Каган.
Америка қурол ишлаб чиқарувчилари можаро барча буюртмаларни тўлдирмасдан тугашидан қўрқишади, европаликлар эса ишлаб чиқаришни кўпайтириш ниятида эмас.

"Аслида улар "пулни кўрсатинглар" дейишмоқда. Улар уруш тугаши, буюртмалар тўхташи ва уларни ўрнини тўлдиришга буюртмаси бўлмаган кенгайтирилган заводлар қолишидан қўрқишади", дейди Пентагоннинг кучлар тузилиши ва инвестициялар бўлимининг собиқ раҳбари Марк Кансиан.

Муаллифларнинг таъкидлашича, АҚШ ва НАТО расмийлари можаронинг аниқ якунини кўргани йўқ ва Ғарб ҳарбийлари узоқ вақт ўзгаришларга тайёрланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0