https://sputniknews.uz/20221117/kiev-30063055.html
Киев дипломатияни шоуга айлантиришга уринмоқда – манба
Киев дипломатияни шоуга айлантиришга уринмоқда – манба
Sputnik Ўзбекистон
Россия музокараларни бошлашни сўраб, кейин эса ундан чиқиб кетадиган Киевдан фарқли ўлароқ, музокараларга очиқлиги бўйича ўз позициясини ўзгартирмади, дейди... 17.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-17T18:16+0500
2022-11-17T18:16+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
киев
украина
москва
владимир зеленский
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27474313_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_40ea2dd64c0535afdffa1803209b12b8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Киевнинг омма олдидаги музокаралар ҳақидаги янги ғояси дипломатияни телешоуга айлантиришга уриниш бўлиб, ниятларнинг жиддий эмаслигини тасдиқлайди. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига Москвадаги манба маълум қилди.Aввалроқ Владимир Зеленский Россиянинг музокараларга тайёрлиги ҳақидаги “сигналлар”ни олиб, омма олдида бўлиб ўтадиган форматни таклиф қилган эди.Россия-Украина музокаралариРоссия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.
киев
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27474313_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_9d8142e1c31d4b371424e7581a7859c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, киев, украина, москва, владимир зеленский, россия
дунёда, киев, украина, москва, владимир зеленский, россия
Киев дипломатияни шоуга айлантиришга уринмоқда – манба
18:16 17.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Россия музокараларни бошлашни сўраб, кейин эса ундан чиқиб кетадиган Киевдан фарқли ўлароқ, музокараларга очиқлиги бўйича ўз позициясини ўзгартирмади, дейди манба.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Киевнинг омма олдидаги музокаралар ҳақидаги янги ғояси дипломатияни телешоуга айлантиришга уриниш бўлиб, ниятларнинг жиддий эмаслигини тасдиқлайди. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига Москвадаги манба маълум
қилди.
Aввалроқ Владимир Зеленский Россиянинг музокараларга тайёрлиги ҳақидаги “сигналлар”ни олиб, омма олдида бўлиб ўтадиган форматни таклиф қилган эди.
“Россия музокараларни бошлашни сўраб, кейин эса ундан чиқиб кетадиган, уларни давом эттиришга тайёр бўлиб, адекват бўлмаган шартларни қўядиган Киевдан фарқли ўлароқ, музокараларга очиқлиги бўйича ўз позициясини ўзгартирмади”, - дея қўшимча қилган манба.
“Киевнинг "омма олдидаги" музокаралар ҳақидаги янги ғояси ёки дипломатияни телешоуга айлантиришга уриниши унинг ниятлари жиддий эмаслигини тасдиқлайди”, - дея хулоса қилди агентлик суҳбатдоши.
Россия-Украина музокаралари
Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар
бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни
давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини
ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар
бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар
яратаётганини айтди.