Боксчи Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

© AFP / LUIS ROBAYOБаходир Джалолов
Баходир Джалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини америкалик Кёртис Ҳарперга қарши ўтказади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Токио Олимпиадаси чемпиони, профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 ноябр куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Унга америкалик Кёртис Ҳарпер рақиблик қилади.
Баҳодир Жалолов шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақиблари устидан муддатидан олдин зафар қучган.
Ҳарпер эса 22 та жанг ўтказган: 14 ғалаба (9 таси нокаут), 8 мағлубият (3 таси нокаут).
Аввалига Жалолов 15 октябрь куни Ливерпулдаги бокс оқшомида жанг қилиши айтилганди. Бироқ Баҳодирга рақиб топилмади ва унинг иштирокидаги жанг бекор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0