Ғарб Украина инқирозидан чиқиш йўлини топди

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteФлаги США и Украины на фоне Капитолия.
Флаги США и Украины на фоне Капитолия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ ва унинг ҳамроҳлари учун Украинадаги вазият ўта ёмонлашса – Вашингтон ана шунга ўхшаш бирор чора ўйлаб топиши мумкин.
Польша ҳудудига Украина ракетаси қолдиқлари тушиши билан боғлиқ воқеа, Ғарб Россияни жанг майдонида енга олмаган тақдирда, инқироздан фавқулодда чиқишга қандай уриниб кўришини кўрсатди.
Келинг бир бошидан бошлайлик. Сешанба куни кечқурун Киев расмийлари ва уларнинг иттифоқчилари махсус операция бошланганидан бери Россиянинг энг кучли ракета зарбаси оқибатларини баҳолай бошлади. Улар “рус қўшинлари нафақат йирик Европа давлатининг энергетика тизимини вайрон қила олгани, балки жасорат тўплаб, унинг ташқарисидаги стратегик нишонга - Польша тракторига зарба бера олди” деган хулосага келишди. Польшага тушган ракета қолдиқлари Пржеводув қишлоғида икки кишини ўлдирган.
Ушбу воқеа, аниқроғи, унга билдирилган реакция - фикрлаш учун кўп “озуқа” беради.
Воқеа ҳақида илк бор маҳаллий ОАВ хабар берган. Шундан сўнг, Польша расмийлари НАТО иттифоқчилари билан иттифоқнинг асосий шартномасининг тўртинчи моддасини қўллаш имкониятини эълон қилди. Бу эса блокдаги мамлакатлардан бири хавф остида қолганда маслаҳатлашувлар! (ким ҳам ўйлабди) ўтказишни назарда тутади.
Варшава Москвага қарши тўғридан-тўғри айбловлардан қочишга ҳаракат қилди ва ўзини силлиқ сўзлар билан чеклади, унга кўра зарба "Россияда ишлаб чиқарилган ракета" билан берилган. Лекин шунга қарамай Россия элчиси Сергей Андреев мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
Аммо Киев ва Болтиқбўйи давлатлари - айбдорни дарҳол тайинлашди ва бу, албатта, Россия эди.
Чоршанба куни эрталабга яқин Польша трактори Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлмаслиги аниқ бўлди. АҚШ президенти Жо Байден Россиядан Польшага ракета учирилишини даргумон деб атади. Москванинг иштирок этмаслигини туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам айтди ва Польша етакчиси Анжей Дуда ҳам буни тасдиқлади:ўққа тутилиш такрорланади деган фикрга асос йўқ, деди у.
Бундан ташқари, Варшава ҳам тезда НАТО уставининг тўртинчи моддасини қўллаш зарурияти йўқлигини эълон қилди.
Бироқ, шу вақтгача "террорчига ўз ўрнини кўрсатиб қўйинг" деб ҳайқираётган Киев ҳам бироз ўзини тийди. Кечқурун Зеленский эҳтиёткорлик билан "Полшадаги портлашга сабаб бўлган ракета Украинага тегишли эмаслигига шубҳам йўқ", - дея рад этди у.
Аммо унга бу ҳам этарли бўлмаган шекилли, шунинг учун у "НАТОга зарба бергани" учун ким жавобгарликка тортилишини кўрсатишга қарор қилди.
"Мен кун кечида Бош қўмондони Залужнийдан бу бизнинг бўлмагани ҳақида ҳисобот олишимга ҳатто шубҳа қилмайман. Уларга ишонмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ", - дейди Зеленский.
Бундай вазиятда Польша Украинага ўз жойини кўрсатиб қўймаганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз: Воқеани тергов қилишда иштирок этиш истагини билдирган Киев расмийларига Дуда, бу Варшава ва Вашингтоннинг қўшма процедураси эканлигини айтди.
“Агар кимдир бу жараёнга қўшилиши керак бўлса, бунинг учун икки томонлама келишув керак”, деди у.
Бироқ, бу воқеа Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашини тўхтатиш учун баҳона бўлади, деб ишонганларни ҳафсаласини пир қилишга шошилмоқчиман. Украина армияси қандай эҳтиётсизлик билан ишлаётганини кўра-била турсада, улар гоҳ тракторни портлатиб юборишади гоҳ Киевдаги уй устига ракета ташлашади, Ғарб уларни қурол билан таъминлашни тўхтатмайди.

Бу воқеани стоп-краннинг режадан ташқари ишлаб кетиши деб тушунса бўлади. АҚШ ва унинг ҳамроҳлари Украинадаги вазият ўта ёмонлашса – Киев учун эмас албатта, Вашингтон учун, ана шунга ўхшаш бирор чора ўйлаб топишлари мумкин.

Ҳа, бу сафар ҳамма нарса, афтидан, тасодифан содир бўлган, лекин шунга ўхшаш провокацияни ташкил қилиш ва ҳозир содир бўлаётганидек, кескинликни дарҳол тўхтатишга ҳаракат қилиш зарур бўлади.
Чунки бу ҳолда, Қўшма Штатлар сунъий қопқонга тушиб қолишади. Ундан чиқишнинг иккала йўли ҳам мағлубиятга олиб келади: улар ё НАТО шартномасининг бешинчи моддасини доирасида ҳаракат қилиши (агрессор давлатга нисбатан уруш очиши) ёки шартномани қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ядро кучига эга бўлган рақиб билан тўғридан-тўғри тўқнашуви ва Америка йиллар давомида сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган бутун хавфсизлик тизимининг қулашини англатади.
Лекин вазиятдан чиқишнинг учинчи йўли ҳам бор: воқеа содир бўлмасдан олдин унинг дипломатик ечимини топишга ҳаракат қилиб кўриш. Ғарб давлатлари агар Россия ғарб армиясига дуч келса музокаралар столига ўтиришга мажбур бўлади деб ҳисоблайди. Кремль муҳим масалаларни Оқ уй билан тўғридан-тўғри муҳокама қилиши – Киев билан дипломатик ўйинлар ўйнашдан кўра афзал албатта. Лекин агар Вашингтоннинг ўзи ҳам муросага тайёр бўлмаса бу вариант ҳам ишламайди.
Украиналиклар ўзига ўзи савол бериши керак: Ўшанда Украинанинг ўзига шу дақиқага нима бўлади? Ундан нима қолади?
Ғарблик ҳамкорлари Россия ракеталарни учирмаган бўлса-да, масъулият барибир унинг зиммасида эканлигини таъкидлашга шошилишди. Вашингтон ва Брюссель ана шундай позицияларда қанчалик узоқроқ қолишса, шунча вақтд давомида Украина НАТО қуролсозлари синов полигони бўлиб қолишда давом этади.
Лекин бу режанинг яна бир заиф жойи бор: агар жуда зарур бўлса Америка йўлдошлари бундай провокацияни Вашингтоннинг розилигисиз ҳам уюштириши мумкин. Ит думини эмас дум итни ликиллатганда, Вашингтоннинг севимли "назорат остидаги хаос"ини назорат қилиш тобора қийинлашиб боради.
Янгиликлар лентаси
0