https://sputniknews.uz/20221117/buxoroda-ilk-bor-ochiq-yurakda-murakkab-operatsiya-otkazildi-30049323.html
Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб операция ўтказилди
Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб операция ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Бир гуруҳ етакчи мутахассислар иштирокида очиқ юракда аорта-коронар шунтлаш, митрал ва аортал клапанларни алмаштириш операциялари амалга оширилди 17.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-17T12:14+0500
2022-11-17T12:14+0500
2022-11-17T12:14+0500
жамият
бухоро
жарроҳлик амалиёти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16053782_0:232:2819:1817_1920x0_80_0_0_42bb161c184e5da22709b03def11cc06.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар бажариш йўлга қўйилди.Айтилишича, филиалда кадрлар салоҳиятини ошириш, жаҳондаги илғор даволаш-диагностика усуллари, кам инвазив муолажа турларини амалиётга жорий қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.Филиал мутахассислари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Россиянинг А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги маркази, Ҳиндистоннинг “Jaypee” клиникаси, Туркиянинг Башкент университети госпиталиа, Озарбайжоннинг “Almaz akademy” ўқув марказида малака ошириб келмоқда.Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кардиохирургия ва ангиография хизматини Бухоро вилоятида кенг татбиқ этиш учун замон талабларига мос “Ангиохирургия” биноси қад кўтармоқда.Таҳлилларга кўра, жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/15/16053782_43:0:2774:2048_1920x0_80_0_0_c3333e4637f9ddaf48fba7a00d7e5944.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бухоро, жарроҳлик амалиёти
жамият, бухоро, жарроҳлик амалиёти
Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб операция ўтказилди
Бир гуруҳ етакчи мутахассислар иштирокида очиқ юракда аорта-коронар шунтлаш, митрал ва аортал клапанларни алмаштириш операциялари амалга оширилди
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар бажариш йўлга қўйилди.
“Куни кеча муассасада тажрибали юрак-қон томир жарроҳи Мустафо Обейд бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи мутахассислар иштирокида очиқ юракда аорта-коронар шунтлаш, митрал ва аортал клапанларни алмаштириш операциялари амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, филиалда кадрлар салоҳиятини ошириш, жаҳондаги илғор даволаш-диагностика усуллари, кам инвазив муолажа турларини амалиётга жорий қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Филиал мутахассислари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Россиянинг А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги маркази, Ҳиндистоннинг “Jaypee” клиникаси, Туркиянинг Башкент университети госпиталиа, Озарбайжоннинг “Almaz akademy” ўқув марказида малака ошириб келмоқда.
Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кардиохирургия ва ангиография хизматини Бухоро вилоятида кенг татбиқ этиш учун замон талабларига мос “Ангиохирургия” биноси қад кўтармоқда.
Таҳлилларга кўра, жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда.