Афросиёб поездларининг айрим қатновлари вақтинча тўхтатилади

© Министерство туризма и культурного наследияСкоростной поезд "Афросиеб"
Скоростной поезд Афросиеб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Афросиёб поездларининг айрим қатновлари вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, “Алатун—Негуз” темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилмоқда. Шу сабаб қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Унга кўра, 21 ва 25 ноябрь кунлари 760-сонли “Тошкент—Қарши” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Тошкент бекатидан Самарқанд бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.
Шу кунлари 759-сонли “Қарши—Тошкент” электропоезди Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.
"Улар Қарши вокзалигача ҳаракатланмайди", дейилади хабарда.
25 ноябрь куни 780/779-сонли “Тошкент—Қарши—Тошкент” электропоезди бир рейсга қатнови тўхтатилади.
25 ноябрь куни 4-сонли “Тошкент—Қарши” поезди Тошкент бекатидан бир рейсга, 26 ноябрь куни 3-сонли “Қарши—Тошкент” поезди Қарши бекатидан бир рейсга қатнов амалга оширилмайди.
24—25 ноябрь куни 80-сонли Тошкент—Термиз поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25—26 ноябрь куни 79-сонли Термиз—Тошкент поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови вақтинча бекор қилинади.
Янгиликлар лентаси
0