Туркия Россия билан муносабатларни ривожлантиришда давом этади – Эрдоған

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишСаммит G20 на Бали
Саммит G20 на Бали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Туркия ва Россия икки томонлама муносабатларнинг яхши базасига эга.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Туркия Россия билан алоқа ва мулоқотни ривожлантиришда давом этади, Украинада тинчликка эришиш йўли мулоқотдан ўтади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған таъкидлади.

“Биз Россияни ҳам, Украинани ҳам музокаралар столига ўтказишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз Россия билан муносабатлар ва мулоқотни ривожлантиришда давом этамиз. Мен гижгижлаш (Россияни) усулини нотўғри деб биламан. Тинчлик йўли мулоқотдан ўтади. Қайтишим билан ҳурматли Путин билан “телефон дипломатиямиз”ни давом эттирамиз”, - деди Эрдоған Балидаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ва Россия икки томонлама муносабатларнинг яхши базасига эга.
“Биз қўшнимиз ва муносабатларимизни ривожлантиришда давом этамиз”, - дейди Эрдоған.
Янгиликлар лентаси
0