Таэквондо: ўзбекистонлик икки спортчи жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

Oбуна бўлиш
Никита Рафалович ва Феруза Содиқова Мексикадаги ЖЧда шоҳсупага кўтарилишди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида бўлиб ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон спортчилари Никита Рафалович (-87 кг) ҳамда Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медалларига эга чиқишган.
1/2
2/2
Ҳар икки спортчи ҳам ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтишган. Бироқ финал учун кечган баҳсларда Рафалович сербиялик Меҳди Ҳодабахшига, Содиқова эса грециялик Теопоула Сарванакига имкониятни бой бериб қўйган.
Бугун мусобақанинг учинчи кунида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳамда Зарнигор Ҳусниддинова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Янгиликлар лентаси
0