Россия ТИВ НAТОнинг Aфғонистондаги жиноятлари ҳақида “Оқ китоб” тайёрлади

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Оқ китоб” деб номланган тегишли ахборот материалини тайёрлаган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НAТОнинг Aфғонистондаги жиноятлари рўйхатга олинган “Оқ китоб” тайёрлади. Бу ҳақда Россия президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маъълум қилди.
Ушбу "китоб" халқаро ташкилотлар томонидан жавобсиз қолмаслиги керак.
“Ишончимиз комилки, НAТО ҳарбий хизматчилари Aфғонистонда бўлган йиллари давомида содир этган, минглаб тинч аҳолининг ўлими ва жароҳатланишига олиб келган жиноятлар жаҳон ҳамжамияти ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг адекват жавобисиз қолмаслиги керак”, деди Кабулов Aфғонистон бўйича Москва формати учрашувининг очилишида.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги “Оқ китоб” деб номланган тегишли ахборот материалини тайёрлаган.
Маълумот учун, бугун Москва форматидаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0