Қодиров Украина билан музокара бошлаш шартларини маълум қилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишРамзан Кадыров, архивное фото
Рамзан Кадыров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Украина Россияга шарт қўядиган вазиятда эмаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Владимир Зеленский томонидан можарони юмшатиш учун тақдим этилган “тинчлик формуласи”ни танқид қилди ва Украина раҳбариятига қарши шартларни илгари сурди.
Унинг сўзларига кўра, Киевдаги ҳукумат ҳозир бирор шарт қўядиган шароитда эмас. Россиянинг шартларига келсак, улар “анча ҳақиқатга яқин”, - деб таъкидлаган Чеченистон раҳбари.
Гап Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олиш, шунингдек, Қрим, Херсон ва Запорожье Россияники эканига рози бўлиш ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, Украина ҳукумати русийзабон аҳолига нисбатан ваҳшийликларда қатнашган барча “фашистик жиноятчилар ва шайтонларни” экстрадиция қилиши ёки уларни расман суд қилиши керак.
Унинг қўшимча қилишича, агар кутилмаганда имконсиз нарса рўй берса ва махсус операция ушбу шартларга риоя қилмасдан якунланса, Чеченистонда “бандера фашистлари ва шайтонларини ҳар томчи қон учун жавоб беришга мажбур қиладиган” кўнгиллилар топилади, уларнинг орасида ўзи ҳам бўлади.
“Биз музокараларга қаршимиз, унда азовчилар* каби ажиналар тирик қолади. Биз музокараларга мутлақо қаршимиз. Биз нацистларни йўқ қиламиз, Туркияга қочиб кетганларни қайтариб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қиламиз. <…> Ҳа, биз Қуролли кучларни, УҚКни, бошқа хизматларни тушунишимиз мумкин – улар давлат хизматчилари. Нацизм, сатанизм – бу каби тенденциялар мавжуд экан, мен қандай музокаралар ҳақида гапиришим мумкин”, - дейди Қодиров.
Чеченистон раҳбари махсус операция “режалаштирилганидек, тўлиқ якунланиши” кераклигига ишонч билдирди.
“Охиригача жиноятчиларни йўқ қилиб, Киевгача борамиз. Ҳеч ким бунинг учун кўнгилли бўлмаса ҳам, Тангри номидан шундай ниятимиз бор ва биз уни амалга оширамиз”, - дея қўшимча қилди у.
Украина президенти Владимир Зеленский G20 саммитидаги онлайн нутқи чоғида Украинада тинчликни тиклаш бўйича ўз қарашларини айтиб, 10 банддан иборат дастурни таклиф қилди. Бундан ташқари, у ҳеч қандай “Минск-3” бўлмаслигини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг “ҳеч қандай Минск-3” бўлмаслиги тўғрисидаги баёноти Киевнинг музокаралар олиб боришга хоҳиши йўқлиги позициясини мутлақ тасдиқлашини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Россия музокараларга тайёр эканини бир неча бор тасдиқлаганини эслатиб, ҳамма гап Украина томонида экани, Киев ҳар қандай музокараларни қатъиян рад этаётгани ва бугунги вазиятда амалга ошириб бўлмайдиган шартларни илгари сураётганини қайд этган эди.
Янгиликлар лентаси
0