https://sputniknews.uz/20221116/polshadagi-voqea-kim-dunyoni-urushga-undayotganini-korsatdi--slutskiy-30034793.html
Польшадаги воқеа ким дунёни урушга ундаётганини кўрсатди – Слуцкий
Польшадаги воқеа ким дунёни урушга ундаётганини кўрсатди – Слуцкий
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари ким дунёни янги жаҳон урушига ундашга тайёр эканини яхши кўрсатганини маълум қилди. 16.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-16T15:28+0500
2022-11-16T15:28+0500
2023-04-05T18:41+0500
россия
польша
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/10/30034622_0:158:3078:1889_1920x0_80_0_0_4f53d6a21173a99cd024751e5324e7aa.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Польшадаги воқеа ким ҳамон ақл-идрок қолдиқларини сақлаб қолгани ва ким дунёни янги жаҳон урушига ундашга тайёр эканини яхши кўрсатди. Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари, Либерал-демократик партия раҳбари Леонид Слуцкий Польшага ракета тушганига изоҳ бериб, шундай фикр билдирди.Шу билан бирга, у “жаноб русофоблар” шошаётганини таъкидлади: биринчи навбатда, воқеа жойидан Украинада мавжуд С-300 ракеталарининг қисмларига жуда ўхшаш парчаларнинг суратлари кела бошлади, кейин Пентагон ҳам хулоса қилишга шошмасликка чақирди, бундан ташқари, Туркия президенти ракета Россия ҳудудидан учирилмаганини айтди, деб қўшимча қилган сиёсатчи.Польша оммавий ахборот воситалари 15 ноябрь куни кечқурун Польша ҳудудига иккита ракета тушгани ҳақида хабар беришди. Украина билан чегарадаги Люблин воеводлигида икки киши ҳалок бўлди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги Польшага қулаган ракета Россияда ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди. Польша президенти Анжей Дуда эса Варшавада кимнинг ракеталари республика ҳудудига тушгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлади.Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина-Польша давлат чегараси яқинидаги нишонларга зарбалар берилмаган ва баъзи эълон қилинган парчалар суратларининг Россия қуролларига алоқаси йўқ. Польша оммавий ахборот воситаларининг Россия ракеталари қулагани ҳақидаги барча баёнотлари вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация экани урғуланди.Ҳарбий эксперт Алексей Леонковнинг РИА Новостига айтишича, Россиянинг қанотли ракеталари Польша ҳудудига тушиши мумкин эмас, бироқ Украинанинг кутилмаганда ишга тушган С-300 ракеталари у ерга етиши мумкин.Пентагоннинг таъкидлашича, бу вазиятда улар тахминлар билан эмас, балки аниқлик киритиш учун етарли имкониятлар мавжуд фактлар билан ишламоқчи. Шу билан бирга, фактлар олинмагунча, Пентагон НАТО Низомининг 5-моддаси (жамоавий мудофаа тўғрисида) қўлланилиши ҳақида гапирмайди, деди ҳарбий департамент матбуот котиби Патрик Райдер.АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни G7 ва НАТО етакчиларининг учрашувини ўтказиш ташаббуси билан чиқди, шундан сўнг ракета “траектория жиҳатидан бу Россиядан учирилгани даргумон” эканини айтди.
https://sputniknews.uz/20221116/ukraina-rossiya-va-nato-ortasida-toqnashuvni-keltirib-chiqarishni-orzu-qilyapti--polyanskiy-30032475.html
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/10/30034622_175:0:2904:2047_1920x0_80_0_0_d72c263f7720d38cd9d4293cb94ba313.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, польша
Польшадаги воқеа ким дунёни урушга ундаётганини кўрсатди – Слуцкий
15:28 16.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари ким дунёни янги жаҳон урушига ундашга тайёр эканини яхши кўрсатганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Польшадаги воқеа ким ҳамон ақл-идрок қолдиқларини сақлаб қолгани ва ким дунёни янги жаҳон урушига ундашга тайёр эканини яхши кўрсатди. Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари, Либерал-демократик партия раҳбари Леонид Слуцкий Польшага ракета тушганига изоҳ бериб, шундай фикр билдирди.
“Польшадаги воқеа кимда ақл-идрок қолдиқлари сақланиб қолгани ва ким дунёни учинчи жаҳон уруши сари ундашга тайёр эканини яхши кўрсатди... Ракета қулаган жойда тўсиқ ўрнатилмасидан, Зеленский “Россиянинг коллектив хавфсизликка ракета ҳужуми” ҳақида қичқириб, ғарблик хўжайинларни зудлик билан “ҳаракат қилишга” чақириб, жазавага туша бошлади. Болтиқбўйи давлатлари ҳам дарҳол, терговни кутмасдан, ўзларининг кулгили қоралашлари билан ҳовлиқиб чиқишди”, - дея
ёзди Слуцкий ўзининг Telegram каналида.
Шу билан бирга, у “жаноб русофоблар” шошаётганини таъкидлади: биринчи навбатда, воқеа жойидан Украинада мавжуд С-300 ракеталарининг қисмларига жуда ўхшаш парчаларнинг суратлари кела бошлади, кейин Пентагон ҳам хулоса қилишга шошмасликка чақирди, бундан ташқари, Туркия президенти ракета Россия ҳудудидан учирилмаганини айтди, деб қўшимча қилган сиёсатчи.
“Шунда Украина “НАТОнинг коллектив хавфсизлигига” зарба берган бўлиб қоляптими? Шунда ким Вашингтон шартномасининг (НАТО низоми – таҳр.) 5-моддасини қўллаш бўйича савол бериши керак? Неонацистлар режимининг навбатдаги провокацияси ҳақидаги ҳикоя”, - дейди Слуцкий.
Польша оммавий ахборот воситалари 15 ноябрь куни кечқурун Польша ҳудудига иккита ракета тушгани ҳақида хабар беришди. Украина билан чегарадаги Люблин воеводлигида икки киши ҳалок бўлди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги Польшага қулаган ракета Россияда ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди. Польша президенти Анжей Дуда эса Варшавада кимнинг ракеталари республика ҳудудига тушгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги
маълумотларига кўра, Украина-Польша давлат чегараси яқинидаги нишонларга зарбалар берилмаган ва баъзи эълон қилинган парчалар суратларининг Россия қуролларига алоқаси йўқ. Польша оммавий ахборот воситаларининг Россия ракеталари қулагани ҳақидаги барча баёнотлари вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация экани урғуланди.
Ҳарбий эксперт Алексей Леонковнинг
РИА Новостига айтишича, Россиянинг қанотли ракеталари Польша ҳудудига тушиши мумкин эмас, бироқ Украинанинг кутилмаганда ишга тушган С-300 ракеталари у ерга етиши мумкин.
Пентагоннинг таъкидлашича, бу вазиятда улар тахминлар билан эмас, балки аниқлик киритиш учун етарли имкониятлар мавжуд фактлар билан ишламоқчи. Шу билан бирга, фактлар олинмагунча, Пентагон НАТО Низомининг 5-моддаси (жамоавий мудофаа тўғрисида) қўлланилиши ҳақида гапирмайди, деди ҳарбий департамент матбуот котиби Патрик Райдер.
АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни G7 ва НАТО етакчиларининг учрашувини ўтказиш ташаббуси билан чиқди, шундан сўнг ракета “траектория жиҳатидан бу Россиядан учирилгани даргумон” эканини айтди.