https://sputniknews.uz/20221116/polsha-hududiga-tushgan-raketa-parchalari-ukraina-s-300ga-tegishli-ekani-aniqlandi--30035672.html
Польша ҳудудига тушган ракета парчалари Украина С-300га тегишли экани аниқланди
Польша ҳудудига тушган ракета парчалари Украина С-300га тегишли экани аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
“Россия ракеталари” қулагани ҳақидаги баёнотлар вазиятни кескинлаштириш мақсадида атайлаб қилинган провокациядир, дейилади хабарда. 16.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-16T17:49+0500
2022-11-16T17:49+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
польша
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24512849_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_05995a35589f29ac73518109bf779f58.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Мутахассислар Польшадаги портлаш жойидан олинган суратларда ракета парчалари Украина С-300 нинг элементлари эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.Шунингдек, юқори аниқликдаги зарбалар Польша билан чегарадан 35 километрдан ҳам яқин бўлмаган масофада берилгани қўшимча қилинди.Бундан ташқари, вазирликнинг таъкидлашича, кечаги ўққа тутишлар пайтида Украина пойтахтига зарбалар берилмаган.Кеча тунда Польша ОAВлари Украина билан чегарадаги Люблинск воеводасига иккита ракета қулагани ҳақида хабар берди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.AP агентлиги маълумотларига кўра, булар Россия снарядларини тутиб олиш учун учирилган Украина ракеталари бўлган.Воқеадан сўнг дарҳол Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россияда ишлаб чиқарилган ракеталар қулаганини маълум қилди ва элчи идорага чақирилди. Шу билан бирга, президент Aнжей Дуда ҳозирча аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Украина-Польша чегараси ҳудудида ҳеч қандай нишонга зарба бермаганини ва Варшаванинг Москванинг иштироки ҳақидаги барча баёнотлари провокация эканлигини таъкидлади.Пентагоннинг таъкидлашича, бу вазиятда улар тахминлар билан эмас, балки аниқлик киритиш учун етарли имкониятлар мавжуд фактлар билан ишламоқчи. Шу билан бирга, фактлар олинмагунча, Пентагон НАТО Низомининг 5-моддаси (жамоавий мудофаа тўғрисида) қўлланилиши ҳақида гапирмайди, деди ҳарбий департамент матбуот котиби Патрик Райдер.АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни G7 ва НАТО етакчиларининг учрашувини ўтказиш ташаббуси билан чиқди, шундан сўнг ракета “траектория жиҳатидан Россиядан учирилгани даргумон” эканини айтди.
польша
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24512849_60:0:1200:855_1920x0_80_0_0_6e103744f97f59d96c37139caaa786c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, польша, украина, россия
дунёда, польша, украина, россия
Польша ҳудудига тушган ракета парчалари Украина С-300га тегишли экани аниқланди
17:49 16.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) “Россия ракеталари” қулагани ҳақидаги баёнотлар вазиятни кескинлаштириш мақсадида атайлаб қилинган провокациядир, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Мутахассислар Польшадаги портлаш жойидан олинган суратларда ракета парчалари Украина С-300 нинг элементлари эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум
қилди.
“Украинанинг турли манбалари ва хорижий расмийларнинг Пшеводув аҳоли пунктига “Россия ракеталари” қулаб тушгани ҳақидаги баёнотлари вазиятни кескинлаштириш мақсадида атайлаб уюштирилган провокация”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, юқори аниқликдаги зарбалар Польша билан чегарадан 35 километрдан ҳам яқин бўлмаган масофада берилгани қўшимча қилинди.
Бундан ташқари, вазирликнинг таъкидлашича, кечаги ўққа тутишлар пайтида Украина пойтахтига зарбалар берилмаган.
“Киев режими томонидан Украина пойтахтининг турар-жойларида кўрсатилган барча вайронагарчиликлар Украина қўшинлари томонидан шаҳар ичида жойлашган Украина ва хорижий ҳаво мудофаа тизимларидан отилган зенит-ракеталарнинг қулаши ва ўз-ўзини йўқ қилишининг бевосита натижасидир”, дейилади хабарда.
Кеча тунда Польша ОAВлари Украина билан чегарадаги Люблинск воеводасига иккита ракета қулагани ҳақида хабар берди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
AP агентлиги маълумотларига кўра, булар Россия снарядларини тутиб олиш учун учирилган Украина ракеталари бўлган.
Воқеадан сўнг дарҳол Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россияда ишлаб чиқарилган ракеталар қулаганини маълум қилди ва элчи идорага чақирилди. Шу билан бирга, президент Aнжей Дуда ҳозирча аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Украина-Польша чегараси ҳудудида ҳеч қандай нишонга зарба бермаганини ва Варшаванинг Москванинг иштироки ҳақидаги барча баёнотлари провокация эканлигини таъкидлади.
Пентагоннинг таъкидлашича, бу вазиятда улар тахминлар билан эмас, балки аниқлик киритиш учун етарли имкониятлар мавжуд фактлар билан ишламоқчи. Шу билан бирга, фактлар олинмагунча, Пентагон НАТО Низомининг 5-моддаси (жамоавий мудофаа тўғрисида) қўлланилиши ҳақида гапирмайди, деди ҳарбий департамент матбуот котиби Патрик Райдер.
АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни G7 ва НАТО етакчиларининг учрашувини ўтказиш ташаббуси билан чиқди, шундан сўнг ракета “траектория жиҳатидан Россиядан учирилгани даргумон” эканини айтди.