Песков: Польшадаги ҳодисага Москванинг алоқаси йўқ

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Польша дарҳол гап С-300 ЗРМ ракетаси ҳақида кетаётганини очиқлаши мумкин эди
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россиянинг Польшадаги “ракета ҳодисаси”га алоқаси йўқ, нарсаларни ўз номи билан аташ керак, деди Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Польшадаги воқеага келсак, Россиянинг бунга алоқаси йўқ, бу ерда нарсаларни ўз номи билан аташ керак”, - деди Песков, Кремль содир бўлган воқеалар учун Россиянинг билвосита жавобгарлигини кўряптими, деган саволга жавоб берар экан.

Песковнинг таъкидлашича, Польша воқеа юз бергандаёқ гап С-300 зенит-ракета мажмуаси снаряди ҳақида кетаётганини очиқлаши мумкин эди, бунинг учун алоқа каналлари ҳам бор.
“Йўқ, мен бу ҳақда (Россия Федерацияси, АҚШ ва НАТО алоқа каналлари ишга солинганми ёки йўқ – таҳр.) билмайман, лекин ҳақиқат шундаки, у ерда кескинлик чиқаришга ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Поляклар гап C-300 ракетасининг бўлаклари ҳақида кетаётганини дарҳол хабар қилиш учун барча имкониятларга эга эди ва шунга кўра, барча мутахассислар бу Россия Қуролли Кучларига тегишли ракета эмаслигини дарҳол тушунарди”, - дейди Песков журналистларнинг Польшадаги воқеадан кейин вазият янада авж олишининг олдини олиш мақсадида РФ, АҚШ ва НАТО алоқа каналлари фаоллаштирилдими, деган саволига жавоб бериб.
У Россия, АҚШ ва НАТО алоқа каналларига эга эканини қўшимча қилган.
Польша оммавий ахборот воситалари 15 ноябрь куни кечқурун Польша ҳудудига иккита ракета тушгани ҳақида хабар беришди. Украина билан чегарадаги Люблин воеводлигида икки киши ҳалок бўлди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги Польшага қулаган ракета Россияда ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди. Польша президенти Анжей Дуда эса Варшавада кимнинг ракеталари республика ҳудудига тушгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина-Польша давлат чегараси яқинидаги нишонларга зарбалар берилмаган ва баъзи эълон қилинган парчалар суратларининг Россия қуролларига алоқаси йўқ. Польша оммавий ахборот воситаларининг Россия ракеталари қулагани ҳақидаги барча баёнотлари вазиятни кескинлаштириш учун атайлаб қилинган провокация экани урғуланди. 16 ноябрь куни РФ Мудофаа вазирлиги Польша матбуотида эълон қилинаётган ракета парчалари С-300 ЗРМ снарядига тегишли эканини маълум қилди.
Ҳарбий эксперт Алексей Леонковнинг РИА Новостига айтишича, Россиянинг қанотли ракеталари Польша ҳудудига тушиши мумкин эмас, бироқ Украинанинг кутилмаганда ишга тушган С-300 ракеталари у ерга етиши мумкин.
Пентагоннинг таъкидлашича, бу вазиятда улар тахминлар билан эмас, балки аниқлик киритиш учун етарли имкониятлар мавжуд фактлар билан ишламоқчи. Шу билан бирга, фактлар олинмагунча, Пентагон НАТО Низомининг 5-моддаси (жамоавий мудофаа тўғрисида) қўлланилиши ҳақида гапирмайди, деди ҳарбий департамент матбуот котиби Патрик Райдер.
АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни G7 ва НАТО етакчиларининг учрашувини ўтказиш ташаббуси билан чиқди, шундан сўнг ракета “траектория жиҳатидан бу Россиядан учирилгани даргумон” эканини айтди.
Янгиликлар лентаси
0