https://sputniknews.uz/20221116/omskda-ozbekiston-meva-sabzavot-mahsulotlari-uchun-logistika-markazi-qurilmoqda-30028350.html
Омскда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун логистика маркази қурилмоқда
Омскда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун логистика маркази қурилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Логистика марказидан Ўзбекистон ҳудудига жўнатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш мумкин, дейди Омск вилояти губернатори. 16.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-16T12:58+0500
2022-11-16T12:58+0500
2022-11-16T12:58+0500
россия
ўзбекистон
мева-сабзавот
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22531139_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b7a2b2295712c9cae9f8fc16ce938fee.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Омскда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун “Фрукт-сити” логистика маркази қурилиши бошланди. Бу ҳақда “БК55” маҳаллий нашри хабар берган.Бу ҳақда Омск вилояти губернатори Aлександр Бурков маҳаллий парламентга бюджет мурожаати чоғида маълум қилган. У Россия делегациясининг апрель ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида марказни ташкил этишга келишиб олган эди.Ўшанда Бурков мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилувчи Parkent Agrosel Business холдинги вакиллари билан учрашди. Ўзбекистон компанияси маҳсулотларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва кейинчалик Сибирь ҳудудларига етказиб бериш учун савдо-логистика марказини яратишни таклиф қилди.Хусусан, вилоят Ўзбекистонга буғдой, ун, арпа ва ёғли экинлар етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий корхоналар Марказий Осиё иқлими ва тупроқлари учун қишлоқ хўжалиги техникаси намуналарини ишлаб чиқишга тайёр.Вилоят Иқтисодиёт вазирлиги келажакдаги марказ лойиҳаси устида иш бошланганини тасдиқлади.Шунингдек, Оренбургда ўзбек мевалари учун логистика маркази очиш режалаштирилган эди. Свердловск вилояти эса Ўзбекистонда савдо уйини очиш ниятида эди. Санкт-Петербург губернатори Aлександр Беглов ҳам яқинда Тошкентга ташрифи чоғида улгуржи тақсимловчи марказлари тармоғини яратиш таклифини билдирган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22531139_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e1126ccd1fc3d7f20cdb651aa750ecfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, мева-сабзавот, экспорт
россия, ўзбекистон, мева-сабзавот, экспорт
Омскда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун логистика маркази қурилмоқда
Логистика марказидан Ўзбекистон ҳудудига жўнатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш мумкин, дейди Омск вилояти губернатори.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Омскда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун “Фрукт-сити” логистика маркази қурилиши бошланди. Бу ҳақда “БК55” маҳаллий нашри хабар
берган.
Бу ҳақда Омск вилояти губернатори Aлександр Бурков маҳаллий парламентга бюджет мурожаати чоғида маълум қилган. У Россия делегациясининг апрель ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида марказни ташкил этишга келишиб олган эди.
Ўшанда Бурков мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилувчи Parkent Agrosel Business холдинги вакиллари билан учрашди. Ўзбекистон компанияси маҳсулотларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва кейинчалик Сибирь ҳудудларига етказиб бериш учун савдо-логистика марказини яратишни таклиф қилди.
“Мана шу логистика марказидан Ўзбекистон ҳудудига жўнатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш мумкин”, - деди Бурков.
Хусусан, вилоят Ўзбекистонга буғдой, ун, арпа ва ёғли экинлар етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий корхоналар Марказий Осиё иқлими ва тупроқлари учун қишлоқ хўжалиги техникаси намуналарини ишлаб чиқишга тайёр.
Вилоят Иқтисодиёт вазирлиги келажакдаги марказ лойиҳаси устида иш бошланганини тасдиқлади.
Шунингдек, Оренбургда ўзбек мевалари учун логистика маркази очиш режалаштирилган эди. Свердловск вилояти эса Ўзбекистонда савдо уйини очиш ниятида эди. Санкт-Петербург губернатори Aлександр Беглов ҳам яқинда Тошкентга ташрифи чоғида улгуржи тақсимловчи марказлари тармоғини яратиш таклифини
билдирган эди.