ЎФA ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди

© ЎФА матбуот хизмати"ЎФA ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди"
ЎФA ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, меморандумда икки мамлакатларнинг барча ёш тоифалардаги терма жамоалари ҳамда клублари иштирокида халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш бўйича бандлар мавжуд.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎФA матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви олдидан Қозоғистон футбол федерацияси президенти Aдилет Барменкулов ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашган.
Учрашув давомида икки давлатда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинган.
Тадбир давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланган.
Меморандумда икки мамлакатларнинг барча ёш тоифалардаги терма жамоалари ҳамда клублари иштирокида халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, томонлар мураббийлар, ҳакамлар ва яна қатор йўналишлар бўйича футбол мутахассисларини тайёрлаш учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқишади, болалар футболини ривожлантиришга бир-бирларига кўмаклашишади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 ноябрь куни, соат 18:00 да "Пахтакор" стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0