https://sputniknews.uz/20221116/istanbulda-yana-portlash-yuz-berdi---oav-30025206.html
Истанбулда яна портлаш юз берди - ОАВ
Истанбулда яна портлаш юз берди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Туркиянинг йирик мегаполиси Истанбулнинг Фотиҳ туманида портлаш юз берди, аланга учта автомобилни ҳам қамраб олди. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум
2022-11-16T09:42+0500
2022-11-16T09:42+0500
2022-11-16T09:42+0500
дунёда
туркия
истанбул
портлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/10/30024939_0:155:3001:1843_1920x0_80_0_0_e1ba05e0dbb497013a2dc0c614356186.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Туркиянинг йирик мегаполиси Истанбулнинг Фотиҳ туманида портлаш юз берди, аланга учта автомобилни ҳам қамраб олди. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум, деб хабар бермоқда РИА Новости турк нашрларига таяниб.“Истанбулнинг Фотиҳ туманида номаълум сабаб билан ёна бошлаган машинадан тарқалган аланга тўхтаб турган машиналарга ҳам ўтди. Ёнғин пайтида уяли телефон камераларида тасвирга олинган кадрларда портлаш товушлари эшитилди”, - дейилади хабарда.Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. “Yeni Akit” газетасининг ёзишича, ёнғинга бир эмас, бир неча портлаш сабаб бўлган. Аланга автомобилда келиб чиққан, кейин эса бошқа машиналарга ўтган. Етти машина жиддий шикастланган, портлашлар аҳоли орасида ваҳима уйғотган.Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар алангани бартараф этган, полиция ҳодисани ўрганишни бошлаган.Ўтган ҳафтада Истанбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 81 киши жароҳатланди. Терактни уюштиришда гумонланган Ахлам Албашир қўлга олинди, у “Курдистон ишчилар партияси”га (КИП, Туркияда террорчилик ташкилоти деб топилган) алоқадорлигини тан олган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, теракт уюштириш топшириғи Суриянинг Кобани шаҳридан келган.Шунингдек, 21 та манзилда тинтув ўтказилди, умумий ҳисобда 50 киши ҳибсга олинди.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/10/30024939_168:0:2831:1997_1920x0_80_0_0_f9afc2ce8a2865120083d78090a3662f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия истанбул портлаш теракт turkiya istanbul portlash terakt
туркия истанбул портлаш теракт turkiya istanbul portlash terakt
Истанбулда яна портлаш юз берди - ОАВ
Истанбулнинг Фотиҳ туманида номаълум сабаб билан ёна бошлаган машинадан тарқалган аланга тўхтаб турган машиналарга ҳам ўтган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Туркиянинг йирик мегаполиси Истанбулнинг Фотиҳ туманида портлаш юз берди, аланга учта автомобилни ҳам қамраб олди. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум, деб
хабар бермоқда РИА Новости турк нашрларига таяниб.
“Истанбулнинг Фотиҳ туманида номаълум сабаб билан ёна бошлаган машинадан тарқалган аланга тўхтаб турган машиналарга ҳам ўтди. Ёнғин пайтида уяли телефон камераларида тасвирга олинган кадрларда портлаш товушлари эшитилди”, - дейилади хабарда.
Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. “Yeni Akit” газетасининг
ёзишича, ёнғинга бир эмас, бир неча портлаш сабаб бўлган. Аланга автомобилда келиб чиққан, кейин эса бошқа машиналарга ўтган. Етти машина жиддий шикастланган, портлашлар аҳоли орасида ваҳима уйғотган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар алангани бартараф этган, полиция ҳодисани ўрганишни бошлаган.
Ўтган ҳафтада Истанбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш содир
бўлганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 81 киши жароҳатланди. Терактни уюштиришда гумонланган Ахлам Албашир
қўлга олинди, у “Курдистон ишчилар партияси”га (КИП, Туркияда террорчилик ташкилоти деб топилган) алоқадорлигини тан олган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, теракт уюштириш топшириғи Суриянинг Кобани шаҳридан келган.
Шунингдек, 21 та манзилда тинтув ўтказилди, умумий ҳисобда 50 киши ҳибсга олинди.