https://sputniknews.uz/20221116/elektr-30037243.html
Энергияни тежаш учун кўча чироқлари ва электрон рекламаларни ўчириш режалаштирилмоқда
Энергияни тежаш учун кўча чироқлари ва электрон рекламаларни ўчириш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятлари марказларида ресурсларнинг исроф қилиниши кўп учрайди. 16.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-16T17:21+0500
2022-11-16T17:21+0500
2022-11-16T17:21+0500
жамият
ўзбекистон
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/742/50/7425020_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_95addf6e8ab03c621fbbc97aac36c0ef.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси узлуксиз етказиб берилаётган ҳудудлар – Тошкент шаҳри ва вилоятлари марказларида ресурсларнинг исроф қилиниши кўп учрайди. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бугун, 16 ноябрь куни, электр энергияси ва газ билан боғлиқ узилишлар хусусида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, чекка ҳудудларда одамлар электрнинг қадрига етгани учун исроф қилмайди.Шу билан бирга, амалдор электрни тежашга чорлов, қўшимча ишлаб чиқариш ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади дегани эмаслигини таъкидлади.“Йиллик ишлаб чиқаришни 8-10 фоизга ошириш бориш шарт. Яъни масаланинг бир томони тежаш бўлса, иккинчи томони ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва соҳада энергия самарадорликни ошириш”, - дейди вазир ўринбосари.Аввалроқ Шерзод Хўжаев Ўзбекистонда электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлагани ҳақида хабар берган эдик. Унинг сўзларига кўра, электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас, балки станцияларда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/742/50/7425020_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_e3f0ff0592e193cc243f7f436d7d3822.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, электр энергияси
жамият, ўзбекистон, электр энергияси
Энергияни тежаш учун кўча чироқлари ва электрон рекламаларни ўчириш режалаштирилмоқда
Энергетика вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятлари марказларида ресурсларнинг исроф қилиниши кўп учрайди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси узлуксиз етказиб берилаётган ҳудудлар – Тошкент шаҳри ва вилоятлари марказларида ресурсларнинг исроф қилиниши кўп учрайди. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бугун, 16 ноябрь куни, электр энергияси ва газ билан боғлиқ узилишлар хусусида ўтказилган матбуот анжуманида
айтиб ўтди. “Электр энергияси энг кўп вилоят марказлари ва пойтахтда исроф қилинади. Кўчадаги иллюминация, кераксиз чироқлар... Мана шу йўналишда янги иш тартибини жорий этдик. Бунда маълум соатдан сўнг беҳуда ёнаётган чироқларнинг барчаси ўчирилади, маълум соатлар орасида реклама иллюминацияси учун сарфланаётган электр энергияси тўлиқ тўхтатилади ва иқтисод қилинган ресурслар чекка ҳудудларга етказилади. Исроф қилиш мавзуси электр энергияси узлуксиз етказиб берилаётган ҳудудларда жуда долзарб”, - дейди Хўжаев.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, чекка ҳудудларда одамлар электрнинг қадрига етгани учун исроф қилмайди.
Шу билан бирга, амалдор электрни тежашга чорлов, қўшимча ишлаб чиқариш ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади дегани эмаслигини таъкидлади.
“Йиллик ишлаб чиқаришни 8-10 фоизга ошириш бориш шарт. Яъни масаланинг бир томони тежаш бўлса, иккинчи томони ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва соҳада энергия самарадорликни ошириш”, - дейди вазир ўринбосари.
Аввалроқ Шерзод Хўжаев Ўзбекистонда электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлагани ҳақида
хабар берган эдик. Унинг сўзларига кўра, электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас, балки станцияларда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида.