Чилонзордаги кўчалардан бири 20 кунга ёпилди

© SputnikДорожные знаки
Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги кўчалардан бири 20 кунга ёпилди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги кўчалардан бири ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 16 ноябрь санасидан бошлаб 20 кун муддатга Чилонзор тумани “Бектўпи” маҳалласи ҳудудидаги “Дийдор” кўчасининг 600 метрлик қисмида йўл ёпилган.
Ҳокимлик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.
Янгиликлар лентаси
0