Британияда йиллик инфляция 1981 йил рекордини такрорлади

© AFP 2023 / Justin TallisБританский флаг на улицах Лондона
Британский флаг на улицах Лондона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши инфляциянинг тезлашишига катта ҳисса қўшган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Октябрь ойида Буюк Британияда йиллик инфляция бир ой олдинги 10,1 фоиздан 11,1 фоизга ошиб, 41 йиллик рекорд даражагача тезлашди. Бу ҳақда Британия Миллий статистика бюроси (Office for National Statistics, ONS) маълумотлари дарак бермоқда, дея ёзади РИА Новости.
Ҳозирги инфляция 1981 йил октябрь ойида қайд этилган 11,2 фоизлик кўрсаткичдан кейин сўнгги 41 йилда кузатилган энг юқори даража ҳисобланади.
Октябрь ойида Британияда истеъмол нархлари 2 фоизга ошди. Сентябрда нархлар 0,5 фоизга ошганди.
Daily FX портали сўровномасида иштирок этган таҳлилчилар йиллик инфляция 10,7 фоиз, ойлик - 1,7 фоиз бўлишин кутмоқда.
Шу билан бирга, CPIH индекси (уй-жой мулкдорларининг уй-жойни сақлаш учун харажатларини ҳисобга олган ҳолда инфляция) бир ой олдинги 8,8 фоиздан кейин 9,6 фоизни ташкил этди. Октябрь ойида ушбу индекс бўйича нархлар сентябрь ойидаги 0,9 фоиз ўрнига 1,6 фоизга ошди.
Умуман олганда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши инфляциянинг тезлашишига катта ҳисса қўшди, транспорт нархлари (асосан автомобиль ёқилғиси ва фойдаланилган автомобиллар нархлари) эса умумий кўрсаткичга пасаювчи таъсир кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0