Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи китоби нашрдан чиқди

© Туризм ва маданий мерос вазирлиги"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур китобда Қўқон ва Хива хонликлари ҳамда Бухоро амирлиги даврида атлас, адрас, ипак, беқасам ва зардўзлик кийимларининг дизайни, туб аҳолининг кийиниш маданияти ва уларнинг ўртасидаги ўзаро фарқли жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Нодир тарихий фактларга эга “Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби нашрдан чиқди. Мазкур китоб орқали Ўзбекистоннинг турли ҳудудларининг турли вақтлардаги кийиниш маданияти билан яқиндан танишиш мумкин, дея хабар берди Туризм ва маданий мерос вазирлиги.
Қайд этилишича, дунё олимлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар атлас, адрас, ипак, беқасам ва зардўзлик кийимлари ҳамда уларнинг тайёр ҳолатдаги жозибадорлиги Марказий Осиё халқларининг кийиниш маданияти ўта юқори бўлганлигини ифодалайди.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Нашр этилган янги китоб ўқувчини нафақат Ўзбекистоннинг кийиниш маданияти билан яқиндан таништиради балки, илмий изланувчилар учун аниқ манзилли маълумотларни ўз ичига қамраб олган.
Китобда учта хонлик даврида яшаган қорақалпоқ халқининг кийиниш маданияти ҳам алоҳида манбалар асосида ёритилган.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Муаллиф Малика Қўзиева томонидан нашр этилган ушбу китобда, асосан, Қўқон, Хива хонлиги ҳамда Бухоро амирлиги даврида Марказий Осиё ҳудудларида яшовчи туб аҳолининг қандай кийиниш маданиятига эга бўлганлиги ва уларнинг ўртасидаги ўзаро фарқли жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

“Асарнинг бугунги кун учун долзарблиги шундаки, кейинги пайтларда аҳолининг яшаш тарзидаги яқинликлари ҳамда алмашинувлари натижасида қоришиб кетаётган кийиниш маданиятининг аслида қандай кўринишда ва қандай келиб чиққани асосини аниқ мисолларда далиллаб беради”, дейилади хабарда.

© Туризм ва маданий мерос вазирлиги"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи” китоби
Шунингдек, ушбу қўлланма мамлакат туризмининг кенг тарғиб қилинишида хизмат кўрсатаётган йўлбошловчи – гидлар учун асосий манба сифатида нодир тарихий фактларни ўзида бирлаштирган.
Қайд этилишича, мамлакатга келаётган хорижлик сайёҳлар учун мазкур асар туб аҳолининг миллий анъаналари ва қадрятлари ҳамда кийиниш маданияти тарихини ўрганишлари учун асос бўлади.
Янгиликлар лентаси
0