https://sputniknews.uz/20221115/toshkent-viloyati-hokimi-senator-boldi-30001974.html
Тошкент вилояти ҳокими сенатор бўлди
Тошкент вилояти ҳокими сенатор бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T16:13+0500
2022-11-15T16:13+0500
2022-11-15T16:13+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28452675_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_6b2aa0cdc90865a86aa2567d235da889.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри “Металлург” маданият маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Олий Мажлис Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов ўтказилди.Саноқ комиссияси томонидан эълон қилинган натижага кўра, вилоят ҳокими Сенат аъзолигига сайланди.Эслатиб ўтамиз, 220 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев расман вилоят ҳокими этиб тасдиқланган эди.Зойир Мирзаев 1968 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.Ҳоким сифатидаги иш фаолиятини 2003 йил Жомбой туманидан бошлаган. 2008-2010 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими, 2010-2016 йилларда эса Самарқанд вилояти ҳокими бўлган. 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, 2021 йилнинг ноябрь ойига қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28452675_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_edc1b35f829b5bccda61c63587cf3e68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати, сенаторлар
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати, сенаторлар
Тошкент вилояти ҳокими сенатор бўлди
Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри “Металлург” маданият маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов ўтказилди.
“Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Саноқ комиссияси томонидан эълон қилинган натижага кўра, вилоят ҳокими Сенат аъзолигига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, 220 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев расман вилоят ҳокими этиб тасдиқланган эди.
Зойир Мирзаев 1968 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ҳоким сифатидаги иш фаолиятини 2003 йил Жомбой туманидан бошлаган. 2008-2010 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими, 2010-2016 йилларда эса Самарқанд вилояти ҳокими бўлган. 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, 2021 йилнинг ноябрь ойига қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида
ишлаган.