Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

© Ташқи ишлар вазирлигиТашқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди.
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Сардор Умурзоқов президентининг ПҚ-420-сон қарори билан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Фурқат Сидиқовни таништирди. Сидиқов бунгача Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Йиғилишда президентининг ПҚ-421-сон қарориига мувофиқ Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Баҳром Аълоев ҳам таништирилди. Аълоев бунгача Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.
© Ташқи ишлар вазирлигиТашқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов
Маълумот учун, Фурқат Сидиқов 1971 йил Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. У 1993−1995 йилларда UzDaewoo Electronics ҚКда бош мутахассис бўлиб ишлаган. Шунингдек, Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе, ушбу элчихонанинг биринчи котиби, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимларида ўз фаолиятини олиб борган.
© Ташқи ишлар вазирлигиТашқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев
Баҳромжон Алоев Ўзбекистоннинг Қувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган. У 2008−2012 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида, шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида ўз фаолиятини олиб борган.
Янгиликлар лентаси
0