https://sputniknews.uz/20221115/iq-test-11-yashar-bolaning-natijasi-enshteyn-va-xokingdan-yuqori-boldi--29998814.html
IQ-тест: 11 яшар боланинг натижаси Энштейн ва Хокингдан юқори бўлди
IQ-тест: 11 яшар боланинг натижаси Энштейн ва Хокингдан юқори бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ота-онаси айтишича, улар Юсуфни имтиҳонга тайёрламаган. Бола учун бу синов осон эмаслигини тушуниб, улар ўзларини одатдагидек тутишда давом этишган. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T19:52+0500
2022-11-15T19:52+0500
2022-11-15T19:52+0500
дунёда
бола
тафаккур синовлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/638/95/6389523_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_a9b46f3d68503e2984ab9978aafedd47.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи 11 ёшли ўсмир Юсуф Шоҳ 18 ёшгача бўлганлар учун Менс IQ тестида максимал балл тўплади ва ақл-заковат бўйича Стивен Хокинг ва Альберт Эйнштейн каби назарий физик олимлардан ўзиб кетди. Бу ҳақда “Metro” нашри хабар бермоқда.Газетанинг ёзишича, Юсуфни имтиҳондан ўтишга доим уни жуда ақлли деб айтган дўстлари илҳомлантирган. Бола бу ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқлигини текширишга қарор қилган. Қайд этилишича, унинг натижаси Хокинг ва Эйнштейнникидан бир поғона юқори бўлган.Ўсмир ўзининг ютуғини ота-онаси ва акалари билан ресторанда нишонлади. Қаҳрамоннинг онаси унинг ютуқларидан жуда фахрланишини айтиб, ҳазил тариқасида “унинг дадаси ақллироқ” эканини таъкидлаган.Ота-оналарнинг айтишича, улар Юсуфни имтиҳонга тайёрламаган. Бола учун бу синов осон эмаслигини тушуниб, улар ўзларини одатдагидек тутишда давом этишган.Келажакда Шоҳ Оксфорд ёки Кембрижда математика бўйича ўқишни орзу қиляпти.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/638/95/6389523_22:0:2753:2048_1920x0_80_0_0_4aedea6ebbbf260fb603276cbcfe109a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, бола, тафаккур синовлари
дунёда, бола, тафаккур синовлари
IQ-тест: 11 яшар боланинг натижаси Энштейн ва Хокингдан юқори бўлди
Ота-онаси айтишича, улар Юсуфни имтиҳонга тайёрламаган. Бола учун бу синов осон эмаслигини тушуниб, улар ўзларини одатдагидек тутишда давом этишган.
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи 11 ёшли ўсмир Юсуф Шоҳ 18 ёшгача бўлганлар учун Менс IQ тестида максимал балл тўплади ва ақл-заковат бўйича Стивен Хокинг ва Альберт Эйнштейн каби назарий физик олимлардан ўзиб кетди. Бу ҳақда “Metro” нашри
хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, Юсуфни имтиҳондан ўтишга доим уни жуда ақлли деб айтган дўстлари илҳомлантирган. Бола бу ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқлигини текширишга қарор қилган. Қайд этилишича, унинг натижаси Хокинг ва Эйнштейнникидан бир поғона юқори бўлган.
Ўсмир ўзининг ютуғини ота-онаси ва акалари билан ресторанда нишонлади. Қаҳрамоннинг онаси унинг ютуқларидан жуда фахрланишини айтиб, ҳазил тариқасида “унинг дадаси ақллироқ” эканини таъкидлаган.
“Биз бахтлимиз, лекин содир бўлган воқеани енгил қабул қиламиз. Мен ҳар доим ўғлимга айтаман: “Агар сен истеъдодли бўлсанг ҳам, барибир энг меҳнаткаш бўлишинг керак”, - дейди у.
Ота-оналарнинг айтишича, улар Юсуфни имтиҳонга тайёрламаган. Бола учун бу синов осон эмаслигини тушуниб, улар ўзларини одатдагидек тутишда давом этишган.
Келажакда Шоҳ Оксфорд ёки Кембрижда математика бўйича ўқишни орзу қиляпти.