Ҳар бир вилоятда корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналар ташкил этилиши кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПредприятие по переработке плодоовощной продукции
Предприятие по переработке плодоовощной продукции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вилоятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини оширишга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 мартга қадар бизнес учун барча шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этилиши мумкин. Бу бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қарор лойиҳасида йирик махсус иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолияти, солиқ, божхона ҳамда валюта тартиботлари тартиби белгилаб берилмоқда.
Йирик махсус иқтисодий зоналари қйидаги вазифаларни амалга оширади:
ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;
саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш;
юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш ва уларнинг махсус иқтисодий зоналардаги ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.
Ҳужжат лойиҳаси қабул қилинса, вилоятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини оширишга эришилади.
Янгиликлар лентаси
0