https://sputniknews.uz/20221115/garb-ukrainadan-oz-maqsadlari-uchun-foydalanmoqda--aqsh-oav-29999666.html
Ғарб Украинадан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқда – АҚШ ОАВ
Ғарб Украинадан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқда – АҚШ ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, чет эллик сиёсатчилар ҳам турли хил қурол ва жиҳозларнинг самарадорлигини баҳолаш учун можародан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T18:51+0500
2022-11-15T18:51+0500
2022-11-15T18:51+0500
дунёда
украина
киев
ақш
ғарб
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20194386_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_e499343b05c8d7f893d54edfbc964225.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Украина Ғарб давлатлари учун Aмерика ва Европа қуролларининг турли хил янги тизимларини синовдан ўтказиш учун энг яхши қурол полигонига айланди. Бу ҳақда “The New York Times” мухбири Лара Жейкс ёзмоқда.Жейкснинг таъкидлашича, Украина қуролли кучлари нафақат Ғарб томонидан етказиб берилган қурол ва транспорт воситаларини, балки алоқа ва ахборот воситаларини ҳам синовдан ўтказмоқда.Таъкидланишича, чет эллик сиёсатчилар ҳам турли хил қурол ва жиҳозларнинг самарадорлигини баҳолаш учун можародан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.Кузатувчининг ёзишича, Украинада Ғарб қуролларининг синовдан ўтказилиши туфайли, AҚШ ва унинг иттифоқчиларидаги юқори мартабали амалдорлар ва мудофаа режасини тузувчилар келгуси йигирма йил ичида ҳарбий харажатларга қандай сармоя киритиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.Россия ҳарбий амалиёти фонида AҚШ ва унинг НAТО бўйича иттифоқчилари Украинага қурол-яроғ юборишда давом этмоқда. Москва Ғарб ҳарбий техникасини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, Ғарб қуроллари ўрнатилган машиналар Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20194386_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0ee9cb5f19cbd7f187ee7caee88245ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, киев, ақш, ғарб, нато
дунёда, украина, киев, ақш, ғарб, нато
Ғарб Украинадан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқда – АҚШ ОАВ
Таъкидланишича, чет эллик сиёсатчилар ҳам турли хил қурол ва жиҳозларнинг самарадорлигини баҳолаш учун можародан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Украина Ғарб давлатлари учун Aмерика ва Европа қуролларининг турли хил янги тизимларини синовдан ўтказиш учун энг яхши қурол полигонига айланди. Бу ҳақда “The New York Times” мухбири Лара Жейкс
ёзмоқда.
“Украина энг яхши синов полигонидир, чунки бизда барча гипотезаларни жанговар шароитларда синаб кўриш ва ҳарбий техника ва замонавий урушда инқилобий ўзгаришлар қилиш имкони бор”, дея Киев бош вазири ўринбосари Михаил Федоровнинг сўзларини келтиради мақола муаллифи.
Жейкснинг таъкидлашича, Украина қуролли кучлари нафақат Ғарб томонидан етказиб берилган қурол ва транспорт воситаларини, балки алоқа ва ахборот воситаларини ҳам синовдан ўтказмоқда.
Таъкидланишича, чет эллик сиёсатчилар ҳам турли хил қурол ва жиҳозларнинг самарадорлигини баҳолаш учун можародан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
“Биз Украинада қандай жанг қилишни ўрганмоқдамиз ва НAТО жиҳозларидан фойдаланишни ўрганмоқдамиз. Ҳа, бу машғулот жанг майдони. Украиналиклар бу машқлар учун ўз ҳаётлари билан тўлашаётгани мен учун уят”, дейди Литванинг собиқ президенти Даля Грибаускайте.
Кузатувчининг ёзишича, Украинада Ғарб қуролларининг синовдан ўтказилиши туфайли, AҚШ ва унинг иттифоқчиларидаги юқори мартабали амалдорлар ва мудофаа режасини тузувчилар келгуси йигирма йил ичида ҳарбий харажатларга қандай сармоя киритиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Россия ҳарбий амалиёти фонида AҚШ ва унинг НAТО бўйича иттифоқчилари Украинага қурол-яроғ юборишда давом этмоқда. Москва Ғарб ҳарбий техникасини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, Ғарб қуроллари ўрнатилган машиналар Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.