“Янги нафас” спорт мусобақаси эллик мингдан зиёд югурувчини бирлаштирди - фото

Oбуна бўлиш
Мусобақада Қуролли кучлар академияси курсантлари 40 метрлик давлат байроғи билан масофани босиб ўтди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. "Янги нафас" спорт оммавий югуриш мусобақасида 50 мингдан зиёд югурувчи иштирок этди. Мусобақа бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг 15 та шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар берди Туризм ва маданий мерос вазирлиги.
Мусобақа Ўзбекистон давлат байроғининг 31 йиллигига бағишланди ва “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ўтказилди.
Унда Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона ва Чирчиқ аҳолиси иштирок этди.
Тошкентда тажрибали югуриш ҳаваскорлари “Янги Ўзбекистон” паркида бирлашган бўлса, “Ашхобод” сайилгоҳида оилавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди ҳамда беш мингга яқин югуриш ҳаваскорлари "Ҳумо Арена" майдонида тўпланишди.
Қуролли кучлар академияси курсантларининг мусобақалар трассаси бўйлаб давлат байроғининг 40 метрлик матоси билан масофани босиб ўтиши энг ёрқин лаҳзалардан бирига айланди.
Шунингдек, 85 та олий ўқув юртидан 27 мингдан зиёд талаба "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақасида иштирок этишга муваффақ бўлди.
Ҳамма иштирокчиларга байрам рамзи туширилган футболкалар, ғолибларга эса эсдалик медаллари ва совғалар топширилди.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Янгиликлар лентаси
0