https://sputniknews.uz/20221114/shveytsariya-ukrainaga-qurol-etkazib-bermaydi-29973263.html
Швейцария Украинага қурол етказиб бермайди
Швейцария Украинага қурол етказиб бермайди
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи жаҳон уруши пайтида ҳам, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам биз қурол экспорт қилмаганмиз, деди Швейцария президенти. 14.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-14T19:06+0500
2022-11-14T19:06+0500
2023-04-05T18:41+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
швейцария
украина
сергей лавров
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23982306_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0caadec6090c54328ffdc9b766daca3e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Швейцария Украинани қурол-яроғ билан таъминламайди, қуролли можароларда тўғридан-тўғри ёки билвосита иштирок этмайди. Бу ҳақда РИA Новостига мамлакат президенти Иньяцио Кассис маълум қилди.Швейцария қуролларни реэкспорт қилишдан бош тортгани учун европалик ҳамкорлари томонидан босимга учрайдими, деган саволга президент “босим ҳар доим мавжуд”, дея жавоб берди.Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини айтган.
швейцария
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23982306_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7c0c1835af3d38ef0d5f84da39ff7849.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
швейцария, украина, сергей лавров, нато, россия
швейцария, украина, сергей лавров, нато, россия
Швейцария Украинага қурол етказиб бермайди
19:06 14.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Биринчи жаҳон уруши пайтида ҳам, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам биз қурол экспорт қилмаганмиз, деди Швейцария президенти.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Швейцария Украинани қурол-яроғ билан таъминламайди, қуролли можароларда тўғридан-тўғри ёки билвосита иштирок этмайди. Бу ҳақда РИA Новостига мамлакат президенти Иньяцио Кассис маълум
қилди.
“Биринчи жаҳон уруши пайтида ҳам, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам биз қурол экспорт қилмаганмиз”, - деди Кассис Париж тинчлик форуми чоғида.
Швейцария қуролларни реэкспорт қилишдан бош тортгани учун европалик ҳамкорлари томонидан босимга учрайдими, деган саволга президент “босим ҳар доим мавжуд”, дея жавоб берди.
“Швейцария, бошқа Европа давлатлари каби, вазиятнинг ҳар томонлама ривожланишини кузатиб бормоқда. Биз кучларни бирлаштирдик, ЕИ санкцияларига қўшилдик, реконструкция (Украина) ва гуманитар ёрдам нуқтаи назаридан ҳаракат қилмоқдамиз. Aммо биз икки юз йил давомида аниқ ва барқарор хавфсизлик ва ташқи сиёсат юритиш имконини берган ўз йўлимизда – бетарафлик йўлида давом этамиз. Биз буни ўзгартирмаймиз. Биз турган жойимизда қоламиз ва бу биз қилаётган ишларга тўлиқ мос келади, деб ўйлайман”, - деди у.
Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади.
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини айтган.