Ранг-баранг болалик: Тошкентда Халқаро болалар суратлари кўргазмаси бўлиб ўтди
Oбуна бўлиш
Кўргазмада мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаётий позициялари, турли характер ва кўринишдаги фотосуратлари, шунингдек, болалар рақслари, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкентда Халқаро болалар суратлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаётий позициялари, турли характер ва кўринишдаги фотосуратлар, шунингдек, болалар рақслари, саҳна кўринишлари намойиш этилди, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Фотокўргазмани Мактабгача таълим вазири Агреппина Шин очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш” номли II бутунжаҳон конференцияси юксак даражада ўтишига ишонч билдирди.
“Конференциянинг тантанали бошланиши арафасида фотокўргазманинг очилгани бежиз эмас. Биз унда максимал даражада ҳис-туйғулар, чуқур маъно ва таълимни эрта бошлаш кераклиги ҳақидаги асосий хабарни мужассам этдик. Бу ерда қушларнинг рамзий сайраши, улкан ҳаёт дарахти остида, биз ҳар бир иштирокчидан болалик онларига қайтишни сўрадик, айнан ўша ердан илдизлар, биринчи қадамлар бошланади”, - дейди Мактабгача таълим вазирлигининг Бутунжаҳон конференцияси доирасидаги элчиси (хонанда) Лола Юлдашева.
Фотокўргазма деворлари ва ер қисми учун қора ранг танланган. Бу эса болалик суратлари ҳамда турли декорацияларни ранг-барангликда намойиш этишга ёрдам берган.
Кўргазма марказидан жой олган рамзий маънога эга ҳаёт дарахти эса оқ рангда тасвирланган.
Тадбирда 200 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган мутахассислар, халқаро экспертлар ва ёшлар иштирок этишди.
Мазкур фотокўргазма 14-20 ноябрь кунлари Humo Arena'да давом этади.
Маълумот учун, #wearethechildren халқаро фотокўргазмаси ЮНEСКО ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилди.
© Мактабгача таълим вазирлиги
1/6
© Мактабгача таълим вазирлиги
© Мактабгача таълим вазирлиги
2/6
© Мактабгача таълим вазирлиги
© Мактабгача таълим вазирлиги
3/6
© Мактабгача таълим вазирлиги
© Мактабгача таълим вазирлиги
4/6
© Мактабгача таълим вазирлиги
© Мактабгача таълим вазирлиги
5/6
© Мактабгача таълим вазирлиги
© Министерство дошкольного образования Узбекистана
6/6
© Министерство дошкольного образования Узбекистана