Қўл жанги: ОЧда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Турнирда дунёнинг турли давлатларидан 15дан ортиқ жамоалар иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қўл жанги бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Қозон шаҳрида 11-13 ноябрь кунлари қўл жанги бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу турнирда дунёнинг турли давлатларидан 15дан ортиқ жамоалар иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
“Дуел” йўналиши бўйича 6та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар:
Аёллар, вазни 48 кг
1. Мустаева Виктория
2. Зоҳидова Ширина
3. Олимжонова Зарина
3. Жуссопова Томирис
Вазни 64 кг
1. Эгорова Мария
2. Саматова Гулбан
3. Шарифзуинова Милана
3. Полвонова Нилуфар
Мутлақ категория
1. Абдуллаева Умида
2. Полвонова Нилуфар
3. Аишалова Патима
3. Шарифзуинова Милана
Эркаклар + 97 кг
1. Кашурников Михаил
2. Комилов Илёс
3. Шантассов Мирас
3. Шакишов Ерлан
Open light
1. Разани Ризо
2. Пур Багҳебан Ҳусайн
3. Боширов Турал
3. Қўлдош Бакутбек
Open Heavy
1. Салоҳиддин Иброҳимов
2. Александр Горохов
3. Идрисов Бектур
3. Ҳоррами Пейман
Маълумот учун, Ўзбекистонда қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш мақсадида президентнинг ПҚ-287-сонли қарор имзоланган. Ҳужжатда спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Янгиликлар лентаси
0