Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Самбо бўйича Жаҳон чемпионати
Самбо бўйича Жаҳон чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Жаҳоннинг 50 тага яқин мамлакатидан самбочилар иштирок этган мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш, 4 та бронза медалига сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон чемпионатида кумуш шва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 11-13 ноябрь кунлари самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.

Жаҳоннинг 50га яқин мамлакатидан самбочилар иштирок этган мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш, 4 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Терма жамоа сафида қуйидаги спортчилар ЖЧ шоҳсупасига кўтарилишди:
Кумуш: -58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо);
Бронза: -79 кг: Шерзод Исманов (жанговар самбо);
Бронза: -58 кг: Достон Рўзиев;
Бронза: -64 кг: Сардор Олимжонов;
Бронза: -65 кг: Мухлиса Қодирберганова.
Янгиликлар лентаси
0